17 декабрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йил якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши режалаштирилган. Сессия олдидан республика ва маҳаллий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари ҳалққа хизмат қилиши керак” деган асосий тамойилини давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигини англаб, уни амалда тўлиқ таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг топшириғига мувофиқ, барча даражадаги ҳокимликлар, шу жумладан туман ҳокимликлари 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган режалар бўйича халқ депутатлари Кенгаши орқали туман аҳолисига мурожаат қилишлари белгилаб берилди. Шу муносабат билан бугун 13 декабр Тошкент шахар Бектемир тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг II чақириқ қирқ тўққизинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Ўзбекистонда тарихда илк маротаба БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг бош ассамблеяси ўтказилади Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтаётган UNWTOнинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра шу ҳақда маълум қилди.
Оҳангарон туманининг “Қизилой” МФЙ ҳудудида «Toshkent conch cement» МЧЖ томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича амалий тадбирлар бошлаб юборилиб, янги цемент заводи қурилишига тамал тоши қўйилди. Тадбирда хитойлик ҳамкорлар, туман ҳокими, туман прокурори, 2-сектор раҳбари, қурувчилар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни пойтахтнинг Hayat Regency меҳмонхонасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми ўтказилди, унда 100 дан ортиқ турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик ва бизнес вакиллари, вазирлик ва идоралар, ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди. Тадбир доирасида иштирокчиларга БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси талаблари асосида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартияси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланганлиги тўғрисида маълумот берилди.
Учрашув доирасида томонлар Huawei компанияси иштирокида АКТ соҳасидаги амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда, Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмаси, мобил алоқа, маълумотлар базалари, электрон ҳукумат ва ИТ таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни муҳокама қилди. Huawei компаниясининг тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш, рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, ИТ таълим соҳаларини ривожлантириш доирасида стратегик вазифаларни амалга ошириш учун компаниянинг мутахассисларини жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.
Кўрилган чоралар натижасида сўнгги ўн кун ичида АИ-80 бензинининг чакана нархлари пасайиши динамикасига эришилди. Биржа савдоларида рақобат муҳити яратилиши, яъни хусусий ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг биржа савдоларида иштирок этиш имконияти ошганлиги ҳисобига ўртача биржа нархлари 1 тн учун 10 129,4 минг сўмдан 8 101,2 минг сўмгача, яъни 20 фоизга пасайди, бу эса чакана нархларига ҳам ижобий таъсир қилишни бошлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.