Олий Мажлис Сенати Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуот ва бошқа ОАВларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси республикада ахборот соҳаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан муҳокама ўтказди.
Коррупцияга қарши кураш самарадорлиги бўйича давлат ташкилотларининг рейтинги эълон қилинди. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди.
Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.
Андре Карстенс Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.
"Ёшлар туризми ҳафталиги" муносабати билан авиакомпания ички рейсларга 21 фоизлик чегирма эълон қилади. Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ёшлар туризми ҳафталиги муносабати билан барча ички рейслар учун эконом класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилади, деб хабар қилди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Ўзининг бўйнига игна орқали шилинма тортиб, қайнонасининг тилла тақинчоқларини яшириб қўйган. Гўёки номаълум шахс пичоқ билан ўзи ва чақалоғини ўлдириш билан қўрқитгандек кўрсатмоқчи бўлган.
Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2022 йил бошида GSTC билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси билан Туркия барқарор туризмда амал қилиниши керак бўлган мамлакатнинг йўл харитасини аниқлади ва глобал барқарорлик амалиётини тезлаштирди. Уч йиллик шартномага мувофиқ, Туркиянинг туризм саноатида инқилоб қилиш учун Туркия Миллий Барқарор Туризм Дастурини ташкил этилди ва барқарор туризм бўйича ҳукумат билан келишилган биринчи давлат бўлди.
«Одамларга ишонмайман. Бировга ишонсанг ёлғон гапиради.
Ҳайдовчи ва ҳаракат вақтида машинадан танасини чиқарган йўловчига тегишли тартибда чора кўрилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилди. Жорий йилнинг 13 март куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги кўчаларнинг бирида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси йўналишдаги бошқа ҳайдовчиларга халақит қилган ҳолда автомашинани бошқаргани ва ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган шахс ҳаракат вақтида танасини автомашинадан чиқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Туркияда илк бор ўтказалидаган Глобал барқарор туризм анжуманига (GSTC 2023 Global Sustainable Tourism Conference) мезбонлик қилишга тайёрланмоқда. Анжуман 2023 йил 9–12 май кунлари туризм пойтахти Анталияда бўлиб ўтади.
Суд вайнерлардан бири ИИО ходимининг хизмат формасини ноқонуний кийган деб топди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ички ишлар бир фуқаро ички ишлар органларининг формасида шериги билан ишлаган видеоси тарқалди.
ЖК ва МЖтКга энергия ресурсларидан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ушбу ой бошида Ўзбекистонда «свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик жинояти билан тенглаштирилаётгани ва бу қонун сенаторлар томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи «Термиз» дала ўқув майдонида қўшинларнинг бригада тактик ўқувини кузатди. Уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.
Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл, Чиноз ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.
Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи "Термиз" дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг бригада тактик ўқувини кузатди. Бугун, 13 март куни Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Термизга бўлган ташриф доирасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи “Термиз” дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг бригада тактик ўқувини кузатди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати. Сўнгги йилларда Қуролли Кучлар тубдан ислоҳ қилиниб, қўшин турларининг қўлланилиш тактикаси ва стратегияси такомиллаштирилди.
Компания Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини қарийб 33 млрд сўмга реконструкция қилади. Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун тендерни "Discover Invest" МЧЖ қўлга киритган.
2 та Cobalt, Epica ва Matiz русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У 2017−2020 йилларда мазкур ташкилотда биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган.
Бош прокуратура 28 ёшли эркак юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда бир эркак кўп қаватли бинонинг юқори қаватидан тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Энди Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимда иш бошлайди. Президент фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Меҳриддин Абдуллаев шу кунгача "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 14 март куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 2023 йил 14 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлиси Сенати биносида бўлиб ўтади.
10-12-март кунлари Минск шаҳрида таэквондо WT бўйича Беларус очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган спортчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан овоз йиғиш йўли билан Сурхондарё вилояти ҳокими тасдиқланди. Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди.
2022 йил декабрдан бери Сурхондарё вилоятини вақтинча бошқариб келаётган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.2022 йил декабрь ойидан Сурхондарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Жабрланувчи аёлни ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган аёлга чора кўрилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлгани учун самосуд қилаётгани акс этган видео тарқалди.
Конституциявий суд Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ деб топди. Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар аниқланмаган.
У кўп миқдорда уксус ичиб юбориб, касалхонага оғир аҳволда олиб келинди. Тошкентда 24 ёшли йигит кўп миқдорда қарз бўлганлиги сабабли ўз жонига қасд қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.