Ўзбекистонда суд ишига аралашганлик учун жавобгарлик кенгайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини аниқлаштирувчи қонунни имзолади. Ўзгартиришлар, шунингдек, судга ҳурматсизлик учун маъмурий жавобгарликни кенгайтиради.

Шавкат Мирзиёев Кореядаги ватандошлар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Саида Мирзиёевага Тошкентдаги қатор йирик меъморий лойиҳалар тақдим этилди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда унинг Telegram каналида хабар берилди.

«Агар ғўддайган бойвачча пайдо бўлса, бирортангни кечирмайман» — президент

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда хавфсизлик ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва бизнес ишончига бевосита таъсир қилишини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, агар ҳокимият тартибни таъминлай олмаса, фақат иқтисодий йўналишдаги ишларнинг ўзи етарли эмас.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея муҳим минераллар ва технологиялар борасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Сеулда расмий кутиб олинди (фото)

14 сентябрь куни Корея президентининг «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев жамият бирдамлигига мисол сифатида «Хитой мўжизаси»ни тилга олди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент шаҳри фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда тобора ортиб бораётган глобал хавф-хатарлар шароитида мамлакат учун жипсликни сақлаш, тинчлик қадрига етиш ва ислоҳотларни жадаллаштириш ниҳоятда муҳим эканини билдирди.«Дунёда тебраниш бўляпти, таҳликали, жуда кўп воқеалар бўляпти.

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига қилинган ҳужумларни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони ҳудудига ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумлари муносабати билан чуқур хавотир билдирди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13−16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Колонка: Нега «Корея — Марказий Осиё» илк саммити бугун алоҳида аҳамиятга эга?

«Корея Республикаси — Марказий Осиё» формати йўлга қўйилганига қарийб йигирма йил бўлди. Ўтган давр мобайнида у сиёсий мулоқотнинг муҳим майдонига айланди ва кўплаб қўшма ташаббусларга туртки берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Тошкент марказида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Embraer Ўзбекистон ҲҲК учун мўлжалланган илк C-390 ҳарбий-транспорт самолётини тақдим этди

Бразилиянинг Embraer авиасозлик компанияси Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учун ишлаб чиқарилган илк C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини кўрсатди.Компания эълон қилган суратларда самолётнинг кулранг тусда эканини, корпусида UZ AIR FORCE ёзуви, Ўзбекистон байроғи ва ҲҲК фарқловчи белгилари, дум қисмида эса UK 39010 борт рақами акс этганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон ва Сербия: жадал яқинлашув йили

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йилдан ошганига қарамай, бу вақт давомида ўзаро муносабатларда сезиларли динамика кузатилмади. Ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб алоқалар сезиларли тезлашди: олий даражадаги икки ўзаро ташриф давомида томонлар ўнлаб ҳужжатларни имзолади, стратегик шерикликни эълон қилди ҳамда эркин савдо ва меҳнат миграциясининг янги шартлари юзасидан музокараларни бошлади.

Швеция ва Бельгиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швеция ва Бельгиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 10 сентябрь куни ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Асаджон Ходжаев рақамли технологиялар вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Асаджон Азатбекович Ходжаев комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат масалалари бўйича рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

«Бугунги сиёсатни тушунмайдиган раҳбарлар албатта ишдан кетади» — Мирзиёев

Президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда ҳудудий ва республика даражасидаги раҳбарларни камбағалликни қисқартириш ишлари фақат штаб йиғилишлари ва ҳисоботлар билан чекланиб қолмаслиги кераклигидан огоҳлантирди.Президентнинг айтишича, камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизим доирасида барча вилоят ва туманларда махсус штаблар ташкил этилган.

Саида Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди

Президент фармони билан Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Ҳокимлар, «маҳалла еттилиги» ва банклар фаолияти бош вазир ўринбосари координацияси остида бирлаштирилади

Ўзбекистонда маҳаллалар фаолияти билан боғлиқ масалаларни бош вазирнинг маҳаллалар билан ишлаш бўйича ўринбосари раислигида ҳар ҳафта ўтказиладиган ягона йиғилишда муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 9 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Сербия Ўзбекистонга баллистик ракеталар бўйича ҳамкорликни таклиф қилди

Сербия Ўзбекистон билан мудофаа саноати, жумладан, узоқ масофали баллистик ракеталар йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Сербия президенти Александр Вучич Белграддаги Ўзбекистон-Сербия бизнес-форумида маълум қилди.

Ўзбекистонда иккинчи АЭС Хитой билан қурилади — Вучич

Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида иккита атом лойиҳасини амалга оширмоқда — бир АЭС Россия, иккинчиси Хитой билан қурилмоқда. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Белградда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Сербия бизнес-форумида Сербия президенти Александр Вучич маълум қилди.

Ўзбекистон ва Сербия стратегик шериклик муносабатларини ўрнатди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия президенти Александр Вучич Белградда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Белградда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Белграддаги Сербия саройида Сербияга расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди

Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ғофуржон Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси (қароргоҳи Ал Кувайтда) Аюбхон Юнусов мамлакат ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан аш-Шайбонига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Томонлар икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди.

Сиэтлда Ўзбекистоннинг бош консулхонаси расман очилди

Сиэтлда (Вашингтон штати, АҚШ) 4 сентябрь куни Ўзбекистоннинг бош консулхонаси расман очилди.«Бу мамлакатимизнинг Тинч океани шимоли-ғарбидаги биринчи консуллик муассасаси ва Ўзбекистон ҳамда Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдаги муҳим қадамдир», — деб хабар берди Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчи-элчиси ва Президент администрациясининг Қўшма Штатлардаги вакили Комил Алламжонов.

Ҳисоб палатаси ва Президент администрациясида кадрлар ўзгариши юз берди

Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раҳбариятида ҳамда Президент администрациясининг Комплаенс хизматида кадрлар ўзгариши юз берди. Ҳисоб палатаси раисининг икки нафар ўринбосари янги лавозимларга тайинланди, яна икки нафар мулозим идора раҳбари ўринбосари лавозимларини эгаллади.

Шавкат Мирзиёев 7−8 сентябрь расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7−8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакатнинг расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.

Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди

Алишер Бахадирович Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.У 2025 йил 14 июль кунидан буён Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.