FIDE Жаҳон чемпионати-2026 мезбонлиги учун аризалар қабул қилиниши бошланди

Жаҳон шахмат тожи учун баҳс FIDE жаҳон чемпионати циклининг энг юқори босқичи ҳисобланади. 2026 йилги баҳс кейинги икки йил давомида шахмат оламида ким ҳукмронлик қилишини аниқлаб беради — амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Домараджу (Ҳиндистон) ёки даъвогар Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон).

Хабиб Путин у учун Доғистонда спорт базаси қуриб бергани ҳақидаги маълумотни инкор этди

37 ёшли UFC Шон-шараф зали аъзоси, шунингдек, енгил вазнда собиқ UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов ҳамюрти Арман Царукяннинг (UFC енгил вазн рейтингида 2-ўрин) Россия президенти Владимир Путин у учун Доғистонда спорт базаси қуриб бергани ҳақидаги баёнотини инкор этди. «Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Саидакбар Сайдалиев Туркиядаги мусобақада ғалаба қозонди

24–29 апрель кунлари Туркияда бўлиб ўтган шахмат бўйича Fuby Akademi GM Chess Tournament – Series 1 турнирида ҳамюртимиз Саидакбар Сайдалиев 1-ўринни қўлга киритди.Турнир давомида юртдошимиз барқарор ўйин намойиш этиб, 9 турдан 6,5 очко жамғарди.

Бугун стол теннисчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади

Бугун Англия пойтахти Лондон шаҳрида стол тенниси бўйича жамоавий йўналишдаги жаҳон чемпионати старт олади. 10 майга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари иштирок этади.

Британия бокси тарихидаги энг йирик жанг: Фьюри ва Жошуа тўқнашади

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпионлари, британиялик Тайсон Фьюри (35-2-1) ва Энтони Жошуа (29-4) 2026 йилнинг тўртинчи чорагида ўзаро тўқнаш келади. Бу ҳақда The Ring журналисти Майк Коппинжер маълум қилди.

Махачев ярим ўрта вазндаги чемпионлик камарини ҳимоя қилишга тайёрланмоқда

Икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган россиялик Ислам Махачев навбатдаги жангига тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда жангчи жамоаси вакили Шамил Завуров «Ушатайка» YouTube каналига берган интервьюсида маълум қилди.

World Boxing кубоги. Ўзбекистон 2 та олтин медални қўлга киритди

World Boxing ташкилоти кубоги баҳслари якунланди. 20-26 апрель кунлари Бразилиянинг Фоз де Игуасу шаҳри World Boxing кубогининг биринчи босқичига мезбонлик қилди.

World Boxing кубоги. Икки спортчимиз финалга чиқди

World Boxing ташкилоти кубоги доирасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Уч нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг икки нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.

World Boxing кубоги. Бугун 3 нафар спортчимиз ярим финал жангини ўтказади

World Boxing ташкилоти кубоги учрашувларида бугун финал учун боксчилар рингга кўтарилади. Уч нафар боксмиз ярим финал жангини ўтказади.

Ислам Махачев навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Камар соҳиби мағлубият нималигини билмай келаётган эквадорлик Майкл Моралесга қарши октагонга чиқиши кутилмоқда.

Chess.com Open 2026: Нодирбек Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида муваффақиятли иштирок этмоқда. Мазкур мусобақа киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажаради.

Дана Уайт промоушенида ўзбекистонлик боксчи дебют қилади

UFC президенти Дана Уайт томонидан ташкил этилган «Zuffa Boxing» промоушени билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик боксчи Раҳматулло Бойматовнинг илк жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. Ҳамюртимиз 10 май куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади.

World Boxing кубоги. Икки боксчимиз ярим финалга чиқди

World Boxing ташкилоти кубоги мусобақасида бир нечта вазн тоифаларида чорак ифнал жанглари бўлиб ўтди. Кун давомида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

Гусков: “Коста айтган гапи учун жавоб беради”

UFC ярим оғир вазн тоифаси рейтингида 10-поғонани эгаллаб турган ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гусков ўз вақтида чемпионликка асосий номзод бўлган Пауло Коста билан куч синашмоқчи эканини маълум қилди.Гусков бразилиялик жангчининг рус йигитлари ҳақидаги гапларига тўхталиб, Коста айтган гапларига жавоб бериши кераклигини таъкидлади:“Коста ҳозир машҳурлик чўққисида.

Теннисда навбатдаги легионер — украиналик 17 ёшли теннисчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Украиналик иқтидорли теннисчи эндиликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

World Boxing кубогини икки ғалаба ва бир мағлубият билан бошладик

Бразилияда давом этаётган World Boxing кубоги доирасида кеча 3 нафар боксчимиз мусобақадаги ўзларининг илк жангларини ўтказишди. -51 кгдаги вакиламиз Феруза Казаковага эски таниши германиялик Махи Клотзер дуч келди.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.Турнир киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон Кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажаради.

Тошкент дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 22-25 октябрь кунлари Амман (Иордания) шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши белгиланган эди. Бироқ минтақадаги вазият сабаб мазкур мусобақа Ўзбекистон пойтахтига кўчирилди.

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси 2027-йилги ЖЧда ҳам маҳаллийлаштирилган ўйинчилар хизматидан фойдаланади

Ўзбекистон спорт фуқаролигига эга бўлган ва терма жамоага Жаҳон чемпионатининг учинчи дивизиони “А” гуруҳига йўл олишда ёрдам берган маҳаллийлаштирилган хоккейчилар 2027-йилда ҳам жамоа сафида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Баҳодир Ғофуров ТАССга берган интервюсида маълум қилган.

Покистонлик жанг санъати устаси навбатдаги Гиннес рекордини ўрнатди

Покистонлик машҳур рекордчи Муҳаммад Рашид Насим ўзининг навбатдаги натижасини Гиннеснинг рекордлар китобига муҳрлаб қўйди.Бу сафар Рашид Насим 50 та ёпиқ алюминий банкани тирсаги билан энг тез уриб синдириш бўйича маҳорат кўрсатди.

Ўзбекистон ва АҚШ шахмат жамоалари Маямида халқаро турнирда иштирок этади

Шу йилнинг 27–28-июль кунлари АҚШнинг Маями шаҳрида дунёнинг энг кучли шахмат жамоалари иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоаларининг етакчи гроссмейстерлари ўзаро баҳс олиб боради.

Эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашишади

24-26 апрель кунлари Хитойнинг Хефей шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли эшкак эшувчилари жам бўладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Жокович теннис тарихидаги даҳшатли рекордни янгилади

Сербиялик теннисчи 860 ҳафта давомида ATP рейтингининг кучли бешлигидан ўрин олди ва швейсариялик Рожер Федерернинг натижасини ортда қолдирди.Теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби Новак Жокович 860 ҳафта (16 йилдан кўпроқ вақт) давомида ATP рейтингининг юқори бешлигида бўлиб, янги рекорд қайд этди.

Афсонавий Пакьяо тарихдаги энг яхши 3 нафар боксчи номини айтди

Жаҳон бокси афсонаси, филиппинлик Мэнни Пакьяо тарихдаги энг кучли уч нафар боксчи ким эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларидан Boxing News Online иқтибос келтирмоқда.

Кроуфорд боксчиларни иккиюзламчиликда айблади

Учта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, мағлубият нималигини билмайдиган америкалик Теренс Кроуфорд ўз фаолиятини қайта тикламаслигини яна бир бор таъкидлади. Шу билан бирга, у бошқа боксчилар фақат у кетишга қарор қилганидан кейингина жангга чорлашни бошлаганини қайд этди.

Афруза Ҳамдамова рапид бўйича Жаҳон чемпиони бўлди

Сербиянинг Врнячка-Баня шаҳрида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунлари ўзбекистонлик шахматчилар учун муваффақиятли бўлди.

“Охиригача чидаб бера олса, 200 минг доллар бераман” — Ҳамзат Чимаев Олимпиада чемпионларини жангга чорлади

UFC'нинг ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони, 31 ёшли Ҳамзат Чимаев эркин кураш олами вакилларини очиқдан-очиқ жангга чорлади. Спортчи РАФ лигаси билан шартнома имзолаганидан сўнг, ўзига рақиб излаётганини маълум қилди.

“У ерда яқин дўстим бор” — Асаубаева Тошкентга сафари ҳақида гапирди

Қозоғистонлик машҳур шахматчи, уч карра жаҳон чемпиони Бибисора Асаубаева Instagram саҳифасидаги обуначилари билан мулоқот чоғида Ўзбекистонга бўлган муносабати ва шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берди.Ўзбекистонлик обуначилардан бири спортчига мурожаат қилиб: “Тошкентда ҳеч бўлганмисиз?

ЖЧда 97 та гол урган Ўзбекистон хоккей терма жамоаси III дивизионнинг «А» гуруҳига йўл олди

Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учинчи дивизионининг “А” гуруҳига йўл олди. Ўзбекистон учинчи дивизионнинг "B" гуруҳи доирасидаги ҳал қилувчи бешинчи баҳсда мезбон – Гонконг жамоасини 9:4 ҳисобида мағлуб этди.

Дана Уайт Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Ultimate Fighting Championship (UFC) промоушени президенти Дана Уайт 37 ёшли афсонавий ирландиялик жангчи, промоушен тарихидаги илк икки вазн тоифаси чемпиони Конор Макгрегорнинг эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр билдирди. — Конор ижтимоий тармоқларда жуда фаол.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.