Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ягона мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги [558-сон] қарори билан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Венгрияда расмий ташриф билан бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёевни Будапештда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.
«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди.
Таҳлилнинг мақсади – Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил маълумотлари ва Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалидаги иқтисодиёт тармоқлари бўйича маълумотлардан фойдаланган ҳолда реал сектор тармоқлари ўртасида қўшилган қиймат солиғи юкининг бир хил тақсимланганлик даражасини аниқлаш, шунингдек ҚҚС ставкасини пасайтириш нархларнинг умумий даражасига қандай таъсир қилишини баҳолаш. а). Фойдаланилган статистика маълумотлари Моделлаштиришнинг статистик базаси икки қисмдан иборат: солиқлар бўйича статистика (шу жумладан ҚҚС) ва 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ҳисобот жадвали.
Айни пайтда ишчи гуруҳ атрофдаги тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг оқова сувларини тозалаш ҳолатини ўрганилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ва Экология ходимлари томонидан ҳолат ўрганилди.
Завод “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” – АҚШнинг “S&P Global” нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди. “Ўзбекнефтгаз”АЖнинг “Uzbekistan GTL” заводи дунё нефть-газ ва кимё саноати соҳасидаги энг нуфузли мукофоти, жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” – АҚШнинг “S&P Global” нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноатидаги улкан ютуқлари учун” номинациясида дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди.
Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.
Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, — Бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди; — экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади; — қовун, канакунжут, канакунжут ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
Янги хизмат ёрдамида суд, МИБ ва бошқа органлар томонидан қўйилган тақиқлар мавжудлигини текшириш мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Aвтомобил тақиқини текшириш учун ариза юбориш” янги давлат хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат ёрдамида юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай тақиқ ёки чекловлар мавжудлигини текширишлари мумкин.
Синовдан ўтказилаётган камералар йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш каби қоидабузарликларни қайд этади. Тошкентнинг Алишер Навоий кўчасига янгича, интеллектуал камералар ўрнатилди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши асосий макроиқтисодий мувозанатга қандай таъсир кўрсатишини баҳолади. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши узоқ давом этаётган жараён.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.
Автомашинада йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб қоидабузарлик содир этган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Фарғонада Gentra ҳайдовчиси пркоуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида дзюдо бўйича 6-13 октябрь кунлари юртимиз мезбонлигида ташкил этилаётган 35-жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Улуғбек Кабулов, раис ўринбосари Шокир Мўминов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров, олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, дзюдо фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини IBF йўналишидаги мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (36-3, 19 КО) қарши ўтказади.IBF ташкилоти мазкур жангни ўтказиш мажбуриятини қўйган.
Карл III портрети туширилган илк тангалар қиролича Елизавета II ҳаётига бағишланган эсдалик коллексиясида пайдо бўлади. Тўплам 3 октябрда сотувга чиқарилади Буюк Британия Қироллик зарбхонаси қирол Карл III тасвири туширилган илк тангаларни тақдим этди.
Улар аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Туркияга юбормоқчи бўлишган. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. М.Р.
ССВ кеча тунда аянчли ЙТҲда жабрланганларнинг айни вақтдаги аҳволини маълум қилди. Кеча, 29 сентябрь куни тунда Тошкентда Ummon гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид бошқарувида бўлган автомашина ЙТҲга учрагани ҳамда бир киши вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда утилизация қилинган. Санитария эпидемиология хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими Санитария бўлинмаси ходимлари томонидан тумандаги Шокирариқ кўчасида жойлашган “URBAN RETAIL” хусусий корхона омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш шароитлари ва яроқлилик муддатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада, омборхонада сақланаётган 4 тонна атрофидаги турли хил озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати тугаганлиги аниқланди.
ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгарганини таҳлил қилди. Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси (GFSI) нинг рейтинги Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан Corteva Agriscience кўмагида ҳар йили қайтадан тузилади.
Шунингдек, Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади. Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси ҳаракат тезлигини Кичик ҳалқа йўлида 60 км/соат, пойтахт маркази — А.Навоий, Маҳтумқули, А.Темур, КҲАЙ, И.Каримов, Т,Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларида эса 50 км/соатгача тушириш масаласини муҳокамага қўйишни кўзлаяпти.Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш масаласини Кенгашнинг навбатдаги сессиясига киритишни кўзлаяпти.
Ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди. Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.Рахимов Шавкатжон Жўраевич Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.
Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг хабарига кўра, профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазнда WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ўтказиши кутилмоқда.Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) Аҳмадалиев-Тапалес жангини ўтказиш бўйича қарор қабул қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.