«Инсон ҳаёти арзимас нарса, токи бу шахсан сенинг бошингга тушмагунча» — Анна Политковская

7 октябрь куни BBC нашри таниқли рус журналисти ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича суриштирувлари ва Россия ҳукуматини очиқ танқид қилгани билан танилган, 20 йил олдин ушбу санада суиқасд қурбони бўлган Анна Политковскаянинг сўнгги интервьюларидан бирини эълон қилди. Интервью Политковскаянинг ўлимидан сўнг 2006 йилнинг ноябрь ойида BBC телеканалларида инглиз тилида берилган.

Ўзбекистон президенти ОҲИЧК саммитида иштирок этиш учун Бокуга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ишчи ташриф билан Озарбайжонга боради. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар — Пойтахт каналларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи тайинланди

Дониёр Мукумджанович Юсупов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги бош вазирнинг биринчи ўринбосари учта соҳада давлат органлари ва ҳокимлар ишини мувофиқлаштиради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат 12 октябрь куни қонунчилик базасида эълон қилинди.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистоннинг янги мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолади.

Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент Ўзбекистон иқтисодиёти учун «ЎЗ» фалсафасини илгари сурди

Ўзбекистон президенти 12 октябрда инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда сармоядорларни «хорижлик» ва «маҳаллий» деб ажратишга муносабат билдирди.«Капиталнинг, илғор ғоянинг ва ҳалол меҳнатнинг миллати йўқ!» — деди давлат раҳбари ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги ғоя — «ЎЗ» фалсафасини илгари сурди.

Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди

Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.Зайнилобиддин Низомиддинов 2025 йилнинг апрелидан буён Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

«Таълимга бекорга энг ишонган кадримни олиб келмадим». Президент — Турдимов ҳақида

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Янги Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Эркинжон Турдимовнинг янги Таълим ва фан вазирлиги раҳбари этиб тайинлангани юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Президент вазирликлар ва давлат ташкилотларини Янги Тошкентга кўчиришни бошлашни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазирга Қурилиш, Транспорт ва Энергетика вазирликлари ортидан қолган вазирликлар ҳамда давлат ташкилотларини ҳам Янги Тошкентга кўчиришни бошлашни топширди. Президент бу топшириқни 12 октябрь куни инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда берди.

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистони пойтахтига берилган зарбаларни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Ямандаги ҳусийларнинг Ар Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга амалга оширган, бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тинч аҳоли вакилларининг жароҳатланишига олиб келган мудҳиш ҳужумдан чуқур қайғуда эканини билдирди ва ушбу ҳужумни қатъий қоралашини» маълум қилди.Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга шанба куни берилган зарба оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди ва 310 га яқин киши жароҳат олди, баъзилари ўта оғир аҳволда.

Пискент тумани ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда. Фермерлар кенгаши прокуратурага мурожаат қилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокими Музаффар Арипов ўтказган йиғилишдан ёзиб олинган аудиоёзув тарқалди. Унда ҳоким фермерларга босим ўтказиб, ҳақоратли сўзлар ишлатгани эшитилади.

Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон президенти фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Ўзбекистон МДҲга раислик даврида 100 дан ортиқ тадбирни амалга оширишни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида нутқ сўзлади. Унда Ўзбекистоннинг МДҲга раислик даври, ўзаро савдо тўсиқларини бартараф этиш, Марказий Осиёнинг транспорт имкониятларидан фойдаланиш ва олимлар ҳамда мутахассислар ўртасидаги алоқалар тўғрисида гапирди.

2027 йилда МДҲ саммити Бухорода бўлиб ўтади

2027 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Бу ҳақда 9 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича қарор қабул қилинди.

Мирзиёев МДҲда савдо, саноат, транспорт ва энергетика ҳамкорлигини кенгайтириш, кибержиноятчиликка қарши қўшма марказ тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Туркманистонда бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади. Унда савдо, саноат, транспорт, энергетика, озиқ-овқат хавфсизлиги ва кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.

«Мураккаб тузилмалар эмас, мослашувчан формат керак». Шавкат Мирзиёев — минтақа давлатлари ҳамкорлиги ҳақида

Минтақа давлатлари ҳамкорлигида биз улкан ва мураккаб тузилмаларни тузишга интилмаймиз, дея баёнот берди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Авазада (Туркманистон) бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида.«Бизга кучли, суверен ва мустақил давлатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва соғлом прагматизм асосида ҳамкорлик қиладиган мослашувчан ва тушунарли формат керак», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда талаб юқори бўлган касблар атласини яратишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларига талаб юқори бўлган касб ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича таклифларни илгари сурди

Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти хабар қилди.

«Сув тақчиллиги Марказий Осиё тараққиёти учун жиддий тўсиққа айланмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Сув ва иқлим ўзгариши масалалари Марказий Осиё мамлакатларидан биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Озарбайжоннинг саккизинчи Маслаҳат учрашувида маълум қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги битим имзолади

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲдаги самарали раислиги билан табриклади.

Тошкентда ердан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 8800 дан ортиқ ҳолат аниқланди

Тошкентда ер участкаларидан ноқонуний ёки муаммоли фойдаланиш билан боғлиқ 8800 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Gazeta`га берган интервьюсида маълум қилди.

Президент Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқишни топширди

Таълимнинг боғчадан олийгоҳгача бўлган барча босқичлари ягона вертикаль сифатида ишлаши керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича тақдимотда гапирди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Тарихий нутқ. «Мақсадлар қанчалик олийжаноб бўлмасин, ёвузлик унинг воситаси бўлолмайди» — Владимир Путин

2001 йилнинг 25 сентябрида Россия президенти Владимир Путин Германия парламенти — Бундестаг олдида нутқ сўзлаганди. Бу Россия давлат раҳбарининг бу минбарда тарихда биринчи марта чиқиш қилиши эди.

Шавкат Мирзиёев 7−9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 7−9 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Ташриф давомида президент «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида ўтказиладиган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг 8-маслаҳат учрашувида ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этади.

Эъзозхон Каримова Маънавият ва маърифат маркази раҳбарига биринчи ўринбосар бўлди

Эъзозхон Гапиржановна Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда марказ матбуот хизмати.У бунга қадар 2025 йилнинг июнь ойидан буён мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Шавкат Мирзиёев ФАОнинг Agricola медали билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Аброржон Пулатов Президент администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари бўлди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши билан Аброржон Пулатов Масутович ПА раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Ўзбекистон ТИВ Латвия ИИВ баёнотига муносабат билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев Gazeta’га Латвия Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча чеклаш таклифига муносабат билдирди.Латвия ички ишлар вазири Янис Домбрава бу масалани 29 сентябрь куни Вазирлар маҳкамаси мажлисида кўриб чиқишни таклиф қилган.

Саида Мирзиёева: «Шаҳарлар ўз-ўзидан замонавий ва яшил маконга айланиб қолмайди, мутахассислар керак»

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 5 октябрь — Бутунжаҳон архитектура кунида Тошкент архитектура-қурилиш университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.