Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган нуфузли Freestyle Chess Grand Slam шахмат турнирида ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров иштирок этди. Афсуски, икки вакилимиз мусобақани 9–12-ўринлар билан якунлаб, беллашувни эрта тарк этишди.

Лос-Анджелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йилда бўлиб ўтадиган Лос-Анджелес Олимпиадаси учун расмий тақвимни эълон қилди. Тантанали очилиш маросими 14 июль куни ўтказилиши белгиланган бўлса-да, баъзи спорт турлари бўйича мусобақалар икки кун аввал, 12 июлдан бошланади.

Эжени Бушар теннисдан кетмоқда

Аёллар тенниси рамзи, канадалик Эжени Бушар фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. Собиқ бешинчи ракетка 27 июлдан 7 августга қадар давом этадиган Монреалдаги мусобақадан сўнг фаолиятини тугатади.

Боксчиларимиз Хитойдаги турнирда 8 та медаль қўлга киритишди

10-17 июль кунлари Хитойнинг Сзуни шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Коррупцияга қарши курашишда Европа амалиётлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин

8−12 июль кунлари Латвиянинг Рига шаҳрида комплаенс ва коррупцияга қарши сиёсат бўйича ёзги мактаб бўлиб ўтди. Дастурда Ўзбекистон ва Латвия давлат идораларининг 20 нафар комплаенс бўйича мутахассиси иштирок этди, деб хабар берди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қандай ваколатларга эга бўлди?

Президент Шавкат Мирзиёев 14 июль куни «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Gazeta ҳужжатнинг нусхасига эга.

ШҲТ саммити 31 август — 1 сентябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади

31 август — 1 сентябрь кунлари Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзмоқда Xinhua.

АОКАнинг назорат ва мониторинг вазифалари «Ўзкомназорат»га ўтказилди

14 июл куни президентининг «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони [ПФ-111-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум

22-30 июль кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз таркибини маълум қилди.

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги олимлари келишди.

Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

Wizz Air авиакомпанияси Яқин Шарқдаги операцион муаммолар ва геосиёсий ўзгаришлар туфайли жорий йил сентябр ойидан бошлаб Абу-Даби (БАА) шаҳридан барча рейслар тўхтатилишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ўзбекистон Республикасидан сархил мева-сабзавотлар экспортининг географик диверсификация трендлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2019 — 2024 йилларда сархил мева-сабзавотлар экспортининг географик диверсификация индексини ҳисоблаб чиқди. Олинган натижаларга кўра, таҳлил этилаётган бутун давр мобайнида экспортнинг ўртача даражадаги географик диверсификацияси кузатилган.

Picture background

Анъанага кўра Россиянинг Болқондаги енг яқин иттифоқчиси ҳисобланган Сербия ҳозирда яқин тарихидаги енг қийин даврлардан бирини бошдан кечирмоқда. 2012 йилдан бери ҳокимиятни егаллаб келаётган президент Aleksandr Вуcич Москва билан дўстлик декларациясини ва Ғарб билан яқинлашиш йўлидаги ҳақиқий қадамларни мувозанатлаштириб, тобора ноаниқ позицияни намойиш етмоқда.

Президентнинг тўрт йўналиш бўйича вакиллари тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёев администрациясига яна беш нафар вакилни тайинлаш тўғрисида фармон чиқарди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Тайинловлар:Эркин Турақулович Юлдашев — президент администрациясининг Комплаенс хизмати раҳбари (илгари — Тошкент шаҳри прокурори);Азизбек Аллабергенович Урунов — президентнинг Жаҳон савдо ташкилотидаги вакили (илгари — Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили);Азиз Юлдашевич Магрупов — президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили (илгари — президентнинг ташқи инвестициялар бўйича маслаҳатчиси);Алишер Саидаббасович Султанов — президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили (илгари — президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси);Одил Қаландарович Абдурахмонов — президентнинг спорт масалалари бўйича вакили (илгари — ПА Ижтимоий ривожлантириш департаменти раҳбари).

Вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади

Ўзбекистон вазирлик ва идоралари қарорлар қабул қилишда кўпроқ мустақилликка эришади. Бу президент фармонида назарда тутилган, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

ПАнинг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Унга кўра, Алишер Бахадирович Самадов ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ҳилола Умарова таълим вазири лавозимидан олиниб, ПА раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбарига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар қилди.

Энди норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳалар ПА ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари ва экспертлар тавсиялари асосида ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Шерзод Асадов маълум қилди.

Синнер – Уимблдоннинг 66-чемпиони!

Италиялик теннисчи Янник Синнер Уимблдон-2025 яккалик мусобақаларининг ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди. У Лондон кортларида биринчи марта бош соврин эгасига айланди ва жаҳон тасниф жадвалидаги пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.

Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди

Ўзбекистон Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Бу Шавкат Мирзиёев томонидан «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги имзоланган фармонда белгиланди, дея хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Енгил атлетика. Анвар Анваров жорий мавсумда иккинчи бор Ўзбекистон рекордини янгилади

Финляндиянинг Ёенсуу шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров мамлакат рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Усикнинг фаолиятидаги энг муҳим 5 та воқелик

Машҳур боксчи Александр Усик фаолиятидаги энг муҳим 5 та воқелик ҳақида гапирди: "Биринчи воқеа — мен бокс билан шуғулланишни бошлаган кун. Бу 2002 йилда содир бўлган.

БМБ 7 нафар футзалчи билан шартномани узайтирди

БМБ профессионал футзал клуби бир қатор ўйинчилари билан шартнома муддатини узайтирди. Хусусан, янги мавсум олдидан амалдаги чемпион Машраб Адилов, Шаҳзод Саъдиев, МуҳаммадалиҲусанбоев, Давлат Ибрагимов, Даврон Чориев, Музаффар Аҳаджонов ва Бекзод Мирқосимов жамоада қолади.

Улуғбек Рашитов: “Бўлган ишни ортга қайтариб бўлмайди”

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йилга мусобақалардан четлатилгани ҳақидадаги хабарларга муносабат билдирди.Спортчи вазиятга аниқлик киритаркан, ҳеч қандай тақиқланган модда истеъмол қилмаганини таъкидлади:— Мен ҳам бу борада ўз фикримни билдирмоқчиман.

Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлашди

Қирғиз Республикасида спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионатида аёллар кураши бўйича баҳслар ортда қолди. Унда Ӯзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Уимблдон. Новак Жокович финал остонасида қоқилди

Уимблдон-2025 яккалик ярим финал учрашувларида кутилмаган натижалар қайд этилмади. Жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси Янник Синнер КДТ турнирлар рекордчиси Новак Жоковични уч сетда мағлубиятга учратди.

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда соҳада ечимини кутаётган масалалар мавжудлигини ҳам тан олиш лозим. Маҳаллани қуйи поғонадаги халқпарвар тузилмага айлантириш масаласи кун тартибида турганлиги боис бироз аввалроқ маҳалла раисларидан иккитадан таклиф билдириш сўралган эди.

Махачев Топурияга қарши жанг ўтказиши мумкин

UFC раҳбари Дана Уайт шундай ваъда берди: "Агар Ислом Махачев ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритса, у ҳолда уни Илия Топурияга қарши жанг кутади". Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Махачев енгил вазндаги чемпионлик камаридан воз кечиб, ярим ўрта вазн тоифасига ўтганди.

Эритрея ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатди

10 июль куни Эритрея ва Ўзбекистон БМТнинг тегишли ваколатхоналари орқали расман дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Эритреянинг Нью Йоркдаги доимий ваколатхонаси хабар берди.

Владимир Свечников Венгриядаги турнирда олтин медални қўлга киритди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Владимир Свечников олтин медалга эга чиқди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.