Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “Лолазор” подкастига берган интервюсида ўзини франциялик футбол юлдузи Килиан Мбаппега ўхшатишини айтди. Подкаст бошловчилари шахматчидан ўзини футболда кимга қиёслашини сўради.
17–25 октябрь кунлари Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг етакчи гимнастикачилари иштирок этиши кутилаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз вакиллари билан қатнашади.
Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WT бўйича G6 тоифасидаги Гран-при мусобақаси якунланди. Уч кун давом этган беллашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакиллари 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов дўсти ва жамоадоши Жавоҳир Синдоровни дунёнинг энг истеъдодли беш нафар шахматчиларидан бири сифатида эътироф этди. Жаҳон рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Абдусатторов бу ҳақда “Лолазор” подкастида айтиб ўтди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига яқинлашмоқда. Мусобақанинг сўнгги куни доирасида ўтказилган аралаш жамоавий дастурда Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.
19–25 октябрь кунлари пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси» стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа катталар ўртасидаги қитъа биринчилиги мамлакатимизда илк бор ўтказилаётгани билан янада аҳамиятлидир.
Ўзбекистонлик таниқли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “Лолазор” подкастига берган интервюсида бўлажак рафиқаси билан қандай танишиб қолгани ҳақида сўзлаб берди. Уларнинг илк учрашуви бу йил Наврўз байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган тадбирда бўлиб ўтган.
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича Гран-при турнирининг навбатдаги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Ҳамюртларимиз мусобақада битта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлди.
Қисқа масофага сузиш бўйича Жаҳон чемпиони, Европа чемпионатлари совриндори италиялик Альберто Рассетти Тошкентда ўтаётган Жаҳон Кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди. Рассетти 200 метрга комплекс усулда сузиш (барча йўналишларни ўз ичига олган дастур) баҳсида иштирок этди.
50 ёш ва ундан катта спортчилар учун мўлжалланган дунёдаги энг йирик мусобақа — фахрийлар ўртасидаги Ҳунцман жаҳон ўйинларида (Ҳунцман World Senior Гамес) ажойиб натижа қайд этилди. Канадалик 61 ёшли Донна Жин Уайлд планка ҳолатида беш соат туриб, аёллар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади.
Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медалига эга чиқди. Эркаклар ўртасида 800 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Илья Сибирцев совриндорлар сафидан жой олди.
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при турнири старт олади. 11 октябрга қадар давом этадиган G6 таснифидаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Собиқ оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (30-4, 27 КО) ва WBC версияси бўйича собиқ чемпион Тайсон Фьюри (36-2-1, 25 КО) ўртасидаги жанг маҳаллий вақт билан тунги соат 1:00 да (Тошкент вақти билан 5:00 да) бошланиши кутилмоқда. Жанг Кардиффдаги «Принсипалити» аренасида бўлиб ўтади.
UFC енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринда турган, Арманистон ва Россия шарафини ҳимоя қиладиган Арман Царукян Абу-Дабида бўлиб ўтадиган Real American Freestyle (RAF) турниридаги рақибини билиб олди. Царукян 14 ноябрь куни «Этихад Арена»да Bellatorнинг собиқ жангчиси Нейман Грейсига қарши баҳс олиб боради.
UFCнинг ярим енгил вазн тоифасида (61 кг гача) амалдаги чемпиони, россиялик Пётр Ян иккинчи UFC камарини қўлга киритиш имконияти учун ярим енгил вазнга кўтарилишга тайёрлигини маълум қилди. Бироқ бунинг учун Александр Волкановски ушбу вазн тоифасида чемпион бўлмаслиги керак.
UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасида (77 кг гача) амалдаги чемпиони, россиялик Ислом Махачев Бишкекдаги «Бишкек Арена» стадионининг очилиш маросимида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди. «Қирғизистон, меҳмондўстлигингиз учун раҳмат», — деб Махачев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида учрашувдан олинган суратларни эълон қилди.
Енгилмаган, ярим ўрта вазн тоифасида UFCда иштирок этаётган ва Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Шавкат Раҳмонов 2027 йилда 27 ёшли эквадорлик Майкл Моралес билан жанг қилишни исташига ишора қилди. Моралес ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Дана Уайт Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангни ташкил этишда иштирок этишини маълум қилди. «Бу жангни ташкил қилиш билан айнан мен шуғулланишим — факт.
Олимпиада чемпиони Нодирбек Абдусатторов юқори даражадаги шахматда психологик барқарорлик қанчалик муҳим эканини таъкидлади. “Партиядан кейинги салбий фикрларни ортда қолдириш керак.
Айни пайтда WBA рейтингида ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини текинга ўтказишга ҳам тайёр эканини маълум қилди. У жаҳон чемпиони Хайме Мунгуяга қарши чемпионлик жангини ўтказиш учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.
UFC президенти Дана Уайт ташкилотнинг ҳозирги қийматини 50 миллиард долларга баҳолади. «Мен бу бизнес билан шуғуллана бошлаганимда, унга кам одам ишонарди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2036 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини қабул қилиш учун даъвогарлик қилаётган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Ташкилот расмий сайтидаги хабарга кўра, ҳозирча Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Қатар, Жанубий Корея, ЖАР ва Туркия ушбу нуфузли турнирга мезбонлик қилишга қизиқиш билдирган.
Қозоғистонлик шахматчи Алуа Нурман 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қўлга киритилган кумуш медали учун спортчиларга давлат томонидан ҳеч қандай мукофот пули тўланмаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, ушбу нуфузли мусобақа мукофотланадиган турнирлар рўйхатига киритилмаган.
WBC, WBO, IBO, WBA Super, The Ring ва IBF версиялари бўйича супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри АҚШ президенти Дональд Трампни ҳамюрти Энтони Жошуага қарши бўлажак жангига таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Уларнинг жангги 11 декабрь куни Кардиффда бўлиб ўтади.
Японияда ўтказилган Aichi–Nagoya-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда тантанали кутиб олинди. 19 сентябрдан 4 октябрга қадар давом этган мусобақада мамлакат шарафини ҳимоя қилган спортчиларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳукумат вакиллари, мутасаддилар ҳамда уларнинг яқинлари қарши олди.
Тайсон Фьюри Александр Усик билан учинчи марта жанг қилишни исташини маълум қилди. «Аввал анави Жошуа деган дайдисини мағлуб этаман, кейин бошқа бир инсон — “қуён тишли” билан трилогия ўтказмоқчиман.
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес карьерасидаги сўнгги жангни қайси стадионда ўтказишни исташини маълум қилди. «Ростини айтсам, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.
Энтони Жошуа Тайсон Фьюрига қарши бўлажак жангдан кутаётган натижаси ҳақида фикр билдирди. «Аниқки, менинг мақсадим — жангни имкон қадар эрта якунлашга ҳаракат қилиш.
Японияда ўтказилган ХХ Осиё ўйинлари ўз якунига етди. Қитъанинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 5-ўрин билан якунлади.
Бугундан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. 11 октябрга қадар давом этадиган мусобақада дунёнинг 93 мамлакатидан 600 нафардан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.