Дам олиш учун ажратилган ерларда бинолар қуриш, шунингдек, мавжуд биноларни кенгайтириш ёки бу ерларнинг майдонини қисқартириш тақиқланади. Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди. Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
Электропоезд машинисти лавозимига талабгорлар орасидан илгари метрополитеннинг турли тузилмаларида ишлаган 16 нафар ходим танлаб олинди. Тошкент метросида илк бор аёл электропоезд ҳайдовчилари пайдо бўлди.
Ноқонуний сақланаётган ҳайвонларнинг бир қисми белгиланган тартибда сақлаш учун Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига топширилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди.
Талабалар томонидан ЙТҲ, ўғрилик ва гиёҳвандлик жиноятлари энг кўп содир этилган. Талабалари жиноят содир этиш бўйича транспорт университети етакчилик қилди.
Ҳар йили 2 минг нафаргача ёшларнинг ишлаш ва саёҳат харажатлари қопланади. Жорий йилнинг 15 майдан "Wорк and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.
Бандлик вазирлиги дам олиш кунларини эълон қилди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади: 9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни; 10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни; 11 май (якшанба) — дам олиш куни.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Қўйлиқ" бозоридаги расталар бузиб ташлангани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Зиёратчилар Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади. Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йилнинг 13 май кунидан бошланиб, 28 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Улар бу ўсимликни иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган. Тошкентнинг Миробод туманида икки нафар шахс уйида иссиқхона шароитида гиёҳванд ўсимлиги етиштиргани аниқланди.
Янги авиақатнов Остона ва Самарқандни Туркистон орқали боғлайди. Qazaq Air Қозоғистон авиакомпанияси Остона – Туркистон – Самарқанд йўналишида халқаро авиақатновни йўлга қўйди.
Давлат раҳбари қатновларни 2 карра оширишни ва поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтиришни таъкидлади. Давлат раҳбари қатновларни 2 карра оширишни ва поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтиришни таъкидлади.
Президент Урганч-Хива электрлаштирилган темир йўли билан танишди, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги вагонларни кўздан кечирди. Шунингдек, Hyundai Rotem электропоездларининг йўлга қўйилиши туфайли Тошкентдан Хивагача бўлган йўл деярли икки баробарга – 7 соат 40 дақиқагача қисқаради.
Урганчга самолётда келган меҳмонлар биринчи навбатда ал-Хоразмий номидаги ушбу замонавий шаҳарчани кўришади. Давлат раҳбари 2022 йил августда ушбу шаҳарча пойдеворига тамал тоши қўйган эди.
АҚШ расмийлари парвозни ташкил этгани учун Ўзбекистон президентига миннатдорчилик билдириб, бу операция АҚШ иттифоқчилари учун янги стандарт ўрнатишини таъкидлади. 30 апрель куни АҚШда виза режими ёки қонуний бўлиш муддатини бузган ва депортация қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанларига қайтариш учун Нью-Йоркдан Тошкентга махсус чартер рейс ташкил этилди.
Лойиҳада кўзда тутилган туннель ва кўприклар бутун темир йўл йўналишининг 40 фоизини ташкил қилади. Лойиҳанинг қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Туман ҳокимлиги биноси ўрнида замонавий меҳмонхона барпо этилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносини E-auksion электрон платформасига жойлаштирди.
Тошкент шаҳар Миробод туман суди судяси ўз аризасига кўра ва Судялар одоби кодексини бузганлиги учун ваколатидан маҳрум этилди. Хизмат текширувидан сўнг қарор қабул қилинди.
Қонунда ушбу маҳсулотларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Сенат аъзолари қонун аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, миллат генофондини сақлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Олди-сотди, ижара ва мерос жараёнларини соддалаштириш учун UZKAD маълумотлар базасини тўлдириш режалаштирилган. Аввалроқ, Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор қийматига яқинлаштириш учун оммавий баҳолаш бошланиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон ТИВ ватанга қайтариш жараёни инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ амалга оширилишига ишонтирди. Эришилган икки томонлама келишувлар доирасида жорий йил 30 апрель куни АҚШда ноқонуний бўлиб турган ва депортация қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун Нью-Йорк - Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилади.
Ҳукумат томонидан келгуси йилдан бошлаб "Йил ўқитувчиси" ва "Касбий маҳорат етакчиси" танловларини ўтказиш тасдиқланди. "Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида "Йил ўқитувчиси" ва "Касбий маҳорат етакчиси" танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Пойтахт ўртача иш ҳақи даражаси бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда, бу кўрсаткич аксарият вилоятларга қараганда икки баравар юқори. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-март ойларида республика бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5,79 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ошган.
Миграция қоидаларини бузган ҳолда Россия Федерацияси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш ёки мамлакатни тарк этиш учун 10 сентябргача (илгари 30 апрелгача эди) вақт берилди. Миграция агентлиги Матбуот хизмати Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликлар учун муҳим хабарни эълон қилди.
Йўл патруль ходими Хуснора Шодиевани ҳақоратлаганини рад этиб, воқеа тафсилотларини эълон қилди. Аввалроқ, бошловчи Ҳуснора Шодиева ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, йўл патруль ходими уни ҳақорат қилганлигини билдирган эди.
Ўқувчи қизлар сочини йиғмаганлиги сабабли директор уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб директори ўқувчиларни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
1 майдан ишга туширилиши режалаштирилган жарима баллари бекор қилинмоқда. Тизимни қўллаш тартиби тасдиқланиш босқичида бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан кейингина жорий этилади.
Кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланишингизни тавсия қилинади. Экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини тарғиб этиш мақсадида пойтахтда Тошкент Гуллари Фестивали бўлиб ўтади.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда ёш бола ўз онасини калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Томонлар икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.
"Уйдан чиққанимда набирамнинг кичкина ўйинчоқ тўппончаси чўнтагимда қолиб кетган экан. Озгина олди бердим бор эди", - дея қилган ишини изоҳлади эркак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.