Польшада стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида "WTT Youth Series" мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган терма жамоамиз вакиллари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расулов жаҳон чемпионатида ортда қолган чорак финал баҳслари ва бугунги ярим финаллар ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Жаҳон чемпионатидан қайсидир маънода кўнглим тўлди.
Бугун Туркияда давом этаётган дунё биринчилигида ярим финал беллашувлари ўтказилади. Аллақачон мусобақада биз учун қаҳрамонга айланиб улгурган Азиза Ёқубова ҳамда Моҳира Абдуллаевадан яна бир ғалаба кутамиз.
Биржа савдоларни кўпайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари Жомбой ва Уйчи туманларида биржа орқали ғишт ҳамда бетон қоришмасини сотган корхоналарни эътироф этиб, ҳокимлар томонидан бу тажриба яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди. «Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масаланинг ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», — деди у.
ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» партиялари Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани парламентнинг икки палатаси кенгашлари муҳокамасига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов таклифларда халқнинг орзу-истаклари мужассам эканлигини таъкидлади.
Совет иттифоқининг икки карра қаҳрамони, учувчи-космонавт Владимир Жонибековнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон президенти уни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учувчи-космонавт Владимир Жонибековни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади, деб хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканали.
Тез орада таэквондо оламида Гран-при сериясига кирувчи нуфузли мусобақалар старт олади. Ушбу турнирларда Олимпиада рейтингида юқори ўринда жойлашган спортчиларгина иштирок этишлари мумкин.
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2016 йилдан буён диний эркинликни таъминлаш борасида катта ютуқларга эришди, бироқ сўнгги пайтларда «эски даврларни акс эттирувчи» ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. «Орқага кетмайлик, олдинга кетайлик, янада бағрикенгроқ жамият сари ҳаракат қилайлик», — деди элчи.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан жорий йилнинг 5-7 май саналарида Хўжанд ва Панжикент шаҳарларида инфотурда Ўзбекистонлик 30 та туроператорлардан иборат делегацияси қатнашди. Амалга оширилган инфотурдан асосий мақсад икки томонлама ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, янги туроператорларни туризм бозорига кириб келишда янги йўналишларни очиш этиб белгиланган эди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бкос бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финал босқичи якунига етди. Ўзбекистонлик икки нафар спортчи ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига йўл олган энг оғир вазндаги (81+ кг.) спортчимиз Моҳира Абдуллаева мусобақадаги илк жангини бугун ўтказди. Қуръага кўра, ҳамюртимизга Конго Демократик Республикаси вакили К'ест Ла Вие Лиза Канжинга рақиблик қилди.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати чорак финал жанглари ўтказилмоқда. -66 кг вазнли боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мезбон боксчиси Бусеназ Сурменелига қарши рингга кўтарилиб, афсуски, имкониятни бой бериб қўйди.
Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида намойишчилар вилоят раҳбари ва Хоруғ ҳокимининг истеъфосини талаб қилишди. Прокуратура митингни мамлакат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида ўтказилган «ноқонуний ҳаракат» деб атади.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати чорак финал жангглари ўтказилмоқда. Мусобақада 50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова чорак финалда италиялик Жиордана Соррентинони мағлубиятга учратди ва ярим финалга чиқди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланди.Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Халқ депутатларининг вилоят кенгашига депутат этиб сайланди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмаслигини таъкидлади. «Ўрнашиб қолган стереотиплар ва янглиш фикрларга қарши курашиш — умумий вазифамиздир», — деди у.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал босқичи жанглари доирасида яна бир вакилимиз рингга кўтарилди. -57 кг вазнли боксчимиз Ситора Турдибекова италиялик Ирма Тестага қарши жангда, афсуски, 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал жанглари бошланди. Вакилларимиз орасида рингга биринчи бўлиб терма жамоамиз сардори Турсуной Раҳимова (52 кг.) кўтарилди.
Кеча Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасининг собиқ раҳбари Бекет Маҳмутов хотирасига бағишлаб ўтказилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 мусобақаси ўз якунига етди.Алмати шаҳридаги Балуан Шолак номли спорт саройи мезбонлик қилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Мўмин Ризонинг продюсер ва актёр сифатидаги навбатдаги янги ижод маҳсули бўлган “Ризо” сериали, тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда. Сериал режисёри Улуғбек Шарметов.
Латвия пойтахти Рига шаҳрида нуфузли марафон мусобақаларидан бири бўлиб ўтди. 76 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар орасида ҳамюртимиз Марина Хмелевская кумуш медалга сазовор бўлди.
Истанбулда давом этаётган жаҳон чемпионатининг чорак финалида 40 та мамлакат боксчилари рингга кўтарилади. Эътиборлиси, 10 нафар боксчи билан мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси чорак финалга етиб келди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал жанглари ўтказилади. Ушбу босқичга етиб келган ўзбекистонлик 5 нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Ташриф давомида давлат раҳбари БААнинг янги сайланган президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, унга президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги дастур доирасида ўзбекистонлик бешинчи спортчи ўз жангини ўтказди. 66 кг. вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Анна Хамори (Венгрия) билан жанг олиб борди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги дастурдан ўрин олган кечки жанглар бошланди. 60 кг. вазн тоифасида мусобақага йўл олган Моҳинабону Абдуллаева Хитой Тайпейи вакили Сих Йи Вуга қарши рингга кўтарилди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги дастурдан ўрин олган кечки жанглар бошланди. 50 кг. вазн тоифасида мусобақага йўл олган Азиза Ёқубова арманистонлик Ануш Григорянга қарши рингга кўтарилди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги жанглар бошланди. Ўзбекистонликлар орасида Нозимахон Бултурова (54 кг.) иккинчи бўлиб ўз жангини ўтказди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги жанглар бошланди. Ўзбекистонликлар орасида Турсуной Раҳимова (52 кг.) биринчи бўлиб ўз жангини ўтказди.
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Жамшид Нажмиддинов (19-2, 15 КО) Тошкент вақти билан 15 май тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчи маҳаллий спортчи Чарльз Ҳетлига (30-3-1, 21 КО) қарши баҳс олиб борди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.