Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

Жума куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди. Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини орттириш ва унинг кўрсаткичлари мувозанатли бўлишига эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги саноат кооперацияси ва логистика марказларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Қишки олимпиада қизғин давом этмоқда

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг еттинчи кун беллашувлари давом этади. Ҳозирга келиб, куннинг 5 дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилишини маълум қилди. Унга бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади, унинг ўринбосари ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бўлади.

Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги шарт — Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳридаги мактаб ва боғчалар олдида автомобиль ҳаракатининг максимал тезлиги 30 км/соатдан ошмайди. Бу ҳақда президент видеоселекторда маълум қилди.

Фарғонада экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятида яшовчи, 1998 й.т. “Р.Ш.” ўзининг уяли телефонидаги “Телеграм” мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали диний мавзуга ихтисослашган каналларга аъзо бўлади.

Ўзбекистон АҚШдан Puma 3 AE ҳарбий дронларини сотиб олади

Ўзбекистон Американинг AeroVironment компаниясидан разведка ишларини амалга оширувчи енгил RQ-20B Puma 3 AE дронларини сотиб олади. Умумий қиймати 8,54 млн долларлик шартнома бўйича ишлар 2022 йил 30 ноябрига қадар тугатилади.

Дипломатик бойкот остида бўлиб ўтаётган Пекин-2022 олимпиадаси

Хитой пойтахтида бўлиб ўтаётган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари дипломатик бойкотга учради. АҚШ, Буюк Британия, Канада, Дания, Бельгия ва бошқа давлатлар ушбу тадбирларга ҳукумат амалдорлари ва расмийларини юборишдан бош тортди.

Омонатлар ҳақида қисқача

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хабар беришича: Банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижаларига кўра, 2022 йил 1 февраль ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилди. Аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.

Қишки олимпиада. Еттинчи кунда еттита медаллар жамланмаси ўйналади

Бугун, 11 февраль, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг еттинчи кунида еттига медаллар жамланмаси ўз эгаларини топади. Ушбу кунда тоғ чанғиси, биатлон, чанғи пойгаси, шорт-трек, скелетон, сноуборд, конькида югуриш спорт турларида янги Олимпия чемпионларини аниқлаймиз.

Президент Самарқандда туман ҳокимлари, МБ бошқармаси раҳбари ва бир нечта амалдорни ишдан бўшатди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд тумани ҳокими ва ИИБ бошлиғи, Нуробод тумани ҳокими, Оқдарё тумани прокурори ва ИИБ бошлиғи, Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси раҳбари ва вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари ва бошқа амалдорларни ишдан бўшатди. Уларнинг баъзиларига нисбатан коррупция ҳолатлари бўйича жиноий иш очилиши мумкин.

Ер билан боғлиқ фирибгарлик учун Қашқадарёда туман ҳокимининг ўринбосари ДХХ томонидан ушланган

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тезкор ходимлари Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари, бир вақтнинг ўзида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимда ишлаётган шахсни ер билан боғлиқ фирибгарлик учун қўлга олишган.

ЕХҲТ бош котиби март ойида Ўзбекистонга ташриф буюради

ЕХҲТ бош котиби Ҳелга Шмид март ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. 3−4 март кунлари Тошкент шаҳрида БМТнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегияси биргаликда амалга оширилишининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Самарқандга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Унга муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳамда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилди.

Фалоқатли қарор. Ўзбекистонликлар яроқсиз автомобиль газ баллонларидан уй ва савдо нуқталарида фойдаланишмоқда

Ўзбекистонликлар транспорт воситаларидан ечиб олинган ва хизматини ўтаб бўлган газ баллонларини турар жой бинолари ва чакана савдо объектларида ишлатишмоқда.

Пекин-2022. Куннинг илк икки олтини АҚШга насиб этди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида олтинчи кун дастуридан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, куннинг дастлабки икки олтин медали АҚШ жамоасига насиб этди.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. Ташриф доирасида янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.

Пекин-2022: Олтинчи кун анонси

Бугун Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида олтинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида тоғ чанғиси, чанғи пойгаси, фигурали учиш, фристайл, чана спорти, сноуборд ва конькида югуриш дастурларида саккизта медаллар жамланмаси ўз эгаларини топади.

Қишки олимпиада. Кун якунида Германия “улоқ”ни илиб кетди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида бешинчи кун дастуридан ўрин олган барча медаллар ўз эгаларини топди. Аҳамиятлиси, ушбу кун якунида Германия умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга олди.

Нурдинжон Исмоилов Қозоғистоннинг II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Чоршанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистонга ташрифи давомида II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси президент Касим-Жомарт Тоқаев қабулида бўлиб, Қозоғистон Парламенти Мажлисида ҳам қатор учрашувлар ўтказди.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши аниқ бўлди. "Probellium" промоутерлик компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, боксчимиз 18 март куни Дубайда польшалик Камил Соколовскига қарши рингга кўтарилади.

Пекин-2022. АҚШ делегацияси дастлабки медални қўлга киритди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг бешинчи кунига келиб АҚШ терма жамоаси ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди. Ушбу жамоада кун қаҳрамони сноубордчи Линдсей Якобеллис бўлди.

«2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари ичимлик сувини ташиб келишга мажбур бўлмоқда» — президент

Шавкат Мирзиёев 1500 тадан ортиқ маҳаллада марказлашган ичимлик суви таминоти йўлга қўйилмагани, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари ичимлик сувини ташиб келишга мажбур бўлаётганини маълум қилди. Бунинг ечими сифатида келгуси 5 йилда соҳага 40 трлн сўм инвестиция йўналтирилиши ва ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилиши айтилди.

Навоий вилоятида ноқонуний қурилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Навоий вилоятида яшовчи жиноий гуруҳ аъзолари ҳоким қарорини асос қилиб ва уни ўз фойдаларига қарата талқин қилиб, давлат заҳирасида бўлган ер участкасида 13та уй қуришган ва оддий фуқароларга пуллашган.

2022 йил охиригача электрошокер ва газли қуроллар экспертизаси жорий этилади

Президент қарори билан 2022−2023 йилларда 10 дан ортиқ янги турдаги экспертизаларни ўтказиш йўлга қўйилади. Жумладан, видео ва фототехника, видеоларда транспортнинг ҳаракатланиш тезлигини аниқлаш, газли ва электрошокер қуроллар, автомобилларга ўрнатилган газ баллонлари портлаши, қолаверса, интернетда булутли сервислар экспертизаси ўтказилади.

Aфғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш асосий вазифа — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов халқаро ҳамжамият Aфғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини таъкидлади. Ўзбекистон ТИВ раҳбари асосий вазифа мамлакатда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш эканлигини эслатди.

2022 йилда Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга Жаҳон банкидан $300 млн жалб қилинади

Президент қарори билан Ўзбекистонда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкидан 300 млн доллар кредит маблағлари жалб қилинади. Қолаверса, «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари таъсис этилади.

Пекин-2022: Шведлар пешқадамликни сақлаб қолишди

Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларининг тўртинчи куни ҳам ортда қолди. Маълум қилганимиздек, ушбу кунда 10 та медаллар жамланмаси ўйналди.

Олимпиададаги ягона иштирокчимизнинг италиялик мураббийи Хитойга етиб борди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида спортчимиз Комилжон Тўхтаевни стартга олиб чиқадиган ва ушбу мусобақага тайёрлаган италиялик мутахассис Маттиа Жианесси делегациямиз таркибига келиб қўшилди. Мутахассис Милан-Пекин йўналиши бўйича учиб, бугун делегациямиз истиқомат қилаётган Янциндаги Олимпия шаҳарчасига келиб жойлашди.

Талъат Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари бўлди

Талъат Валиев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланди. Аввалроқ, Бабур Шаякубов Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосарлигидан озод қилинганди.

Энергия ресурсларни ўзбек-қозоқ божхонасидан олиб ўтишни назорат қилишга оид битим тасдиқланиши мумкин

2021 йил 6 декабрь куни Нур-Султонда имзоланган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида энергия ресурсларини божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтишни биргаликда божхона назоратидан ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш кутилмоқда. Тегишли президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.