3−4 февраль кунлари Сенат ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонун, иккита халқаро ҳужжатни ратификация қилиш масаласи ва қатор қонунларга ўзгартириш киритиш муҳокама қилинади. Шунингдек, 2021 йилги давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботи эшитилади.

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.31 январь куни Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.

Шавкат Мирзиёев ҳафта якунида Хитойга боради

Ҳафта якунида Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойга боради.Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасида қатор тадбирлар кўзда тутилган, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак — президент

Президент Шавкат Мирзиёев якшанба куни ўтказилган мажлисда маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак, дея таъкидлади. Ҳар бир маҳаллада, спорт майдончалари, дўкон, кутубхона ва овқатланиш жойидан ташқари, ҳаммом ҳам барпо этиш керак, деди президент.

Қаршида ободонлаштириш хизмати ходимлари бошпанасиз ҳайвонлар учун заҳар ташлаб чиқишган.

Гандболчиларимиз Осиё чемпионатини кучли саккизликда якунлашди

Саудия Арабистонида гандбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Унда иштирок этган терма жамоамиз мусобақани кучли саккизликда тамомлади.

Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 100 мақсади

2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш ва 100 та мақсаддан ташкил топган. 2022 йилда стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар ажратилади.

Мухбиримиз хабар беришича, самарқандлик тиктокчи хайп учун кекса кишининг бошига тепган. Яқинда самарқандлик тиктокчилардан бири томонидан суратга олинган ролик ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Дзюдо жамоамиз йилнинг илк турнирини олтин медаль билан якунлади

Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин медаль билан турнирни якунлади.

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади

Президент маҳалла ва мактабларда спорт масканлари ҳамда кутубхоналар барпо этиш бўйича 3 хил типдаги лойиҳани рад этди. Шавкат Мирзиёев маҳалла марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш вазифасини қўйди — тадбиркорларга имтиёз берилади ва бунинг эвазига ижтимоий масъулият юкланади.

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади

Президент қарори билан 1 майдан суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ва ишни судга қадар юритиш бўйича «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ахборот тизими жорий этилади. Тизимдаги жисмоний ва юридик шахсларга оид маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг сўровига кўра тақдим этилади.

Надаль Рожер Федерер ва Новак Жоковични ортда қолдирди

30 январь, якшанба куни дунёнинг 5-рақамли ракеткаси Рафаэль Надаль Australian Open -2022 турнири финалида Даниил Медведевни мағлуб этди (2:6, 6:7, 6:4, 6:4, 7:5). Бу испаниялик теннисчининг Австралия очиқ чемпионатидаги иккинчи чемпионлиги ҳисобланади.

Рафаэль Надаль — Australian Open - 2022 чемпиони

«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнир 20 карра чемпиони испаниялик Рафаэль Надаль 2022 йилги Австралия очиқ чемпионатида ғолиб чиқди. Australian Open - 2022 турнирининг ҳал қилувчи баҳсида 35 ёшли Надал қийин кечган баҳсда дунёнинг иккинчи ракеткаси россиялик 25 ёшли Даниил Медведевни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Бокс. U-22 Осиё чемпионати ҳақида қизиқарли рақамлар

Бокс бўйича Тошкентда ўтган U-22 Осиё чемпионати қитъамизнинг айни пайтдаги энг кучли ёш иқтидор эгаларини кашф этиб берди. Анъанага мувофиқ, ушбу мусобақадан сўнг чемпионатнинг энг яхшилари эълон қилинди.

Бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича қайси мамлакатлар етакчилик қилди? (Фото)

Тошкентда ўтказилган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Медаллар жамғармасида Ўзбекистон катта устунлик билан (16 та олтин) биринчи ўринни эгаллади.

Муроджон Йўлдошев дзюдочиларимизнинг мавсумдаги илк олтин медалини қўлга киритди

Алмада шаҳрида дзюдо бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Португалия Гран-Присининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди. Бир оз аввал -73 кг вазн тоифасидаги финал учрашуви ўз ниҳоясига етди.

«Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги муаммо ҳақида

Президент сешанба куни кузатилган энерготизимдаги носозлик ҳақида фикр билдирар экан, айнан нимадан кўпроқ қўрққанини маълум қилди. «Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим.

22 ёшгача бўлган боксчиларимиз Осиё чемпионатида 20 та медаль қўлга киритишди! Умумжамоа ҳисобида биринчимиз!

Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Тарихда илк маротаба ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 16 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

Бокс: Беш нафар қизимиздан тўрттаси Осиё чемпионига айланди

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда давом этаётган бокс бўйича У-22 ёш тоифасидаги эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё финалига баҳслари ўз-ўзидан етади. Мусобақанинг сўнгги кунида 5 нафар қизимиз олтин медаллар учун рингга кўтарилди.

Бугун 17 нафар боксчимиз қитъа чемпионлиги учун рингга кўтарилади (рўйхат)

Тошкентда 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақада финал беллашувлари ўтказилади.

Бокс. Пойтахтимизда профессионал бокс оқшоми ташкил этилди

Бугун Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Оқшом доирасида бешта жанг ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси босим остида қолгани ҳақидаги айрим нашрларнинг хабари юзасидан расмий баёнот берди

Бугун ижтимоий тармоқлардаги айрим манбаларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кучли босим остида қолгани ва бунинг натижасида ҳаваскор ва профессионал бокс федерациялари бирлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Шуни таъкидлаш жоизки, бу мутлақо асоссиз ва ёлғон маълумот!

Келгуси 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тасдиқланди

Президент фармони билан 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.

«Биз кўп вақт йўқотганмиз». Шавкат Мирзиёев мактаб таълимидаги муаммолар ҳақида

Президент жума кунги видеоселекторда мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 1,5 мингдан ортиқ мактаб мукаммал таъмирга муҳтож, ҳанузгача пахсадан қурилган 179 та мактаб мавжуд.

Умарбек Халилов Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди

Нурота тумани ҳокими Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Халилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Кураш учун эшакни рақиб сифатида танлаган эркакни акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ғазаблантирган.

Яқиндан танишамиз: Пекин-2022 Олимпиадаси иштирокчиси Комилжон Тўхтаев

Бугун Сизларга Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчимиз Комилжон Тўхтаев ҳақида маълумот берамиз. Тўхтаев Комилжон Алиевич 1997 йил 30 октябрь куни Тошкентда таваллуд топган.

Бугун Португалияда Дзюдо бўйича Гран-При турнири старт олади. Унда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этади

Бир оздан сўнг Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг илк турнири бошланади. Гран-При тоифасида ўтадиган мазкур мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Ажойиб! Ўн етти нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида

“Универсал” спорт мажмуасида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Ҳозирга келиб барча финал иштирокчилари маълум бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.