Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тулкин Абдусаттаров адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич президент қарорига мувофиқ адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама қилдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат илгариги даврлардан фарқли ўлароқ, нафақат бошқарув, балки фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига айланиб бормоқда, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Шундай экан, амалдорларнинг фаолиятига баҳо бериш, муаммоларни парламент усулларида ҳал этиш, қонунларни қабул қилишда етук экспертларга таяниш зарур.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Томонлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва прогнози бўйича маълумотлар алмашади, уларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкуллиги ва туб ўзгаришлар аҳоли уларни чуқур ва тўла англашига боғлиқлигини таъкидлади. «Тараққиётни таъминловчи тизимли механизмлар ичида энг муҳими — ҳокимиятнинг уч тармоғи ўртасида бир-бирини тийиб туриш тизимини такомиллаштиришдан иборат», — деди у.
Чирчиқда иккита ўсмир видеони суратга олиш учун эркакни калтаклашган.
Сешанба куни Конституциявий комиссия раҳбари Акмал Саидов Асосий қонун ислоҳоти заруратини Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести»га таяниб асослантиришга ҳаракат қилди. «Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди», — деди у.
Бугун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олади. Аввалроқ терма жамоамиз йигитлари ушбу турнирда қатнашишлари ҳақида хабар бергандик.
Ижтимоий тармоқларда бухоролик калтакланган саккизинчи синф ўқувчи-қизнинг видеоси тарқалди.
24-29 май кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
Ўзбекистонда бирор спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, кардиомашғулотлар бўйича мутахассислар тайёрланмайди, дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда.
Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Шавкат Мирзиёев ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилишини маълум қилди.
Андижон вилоятида шифокорлар боласи кесиб олинган бемор аёлнинг қорнида салфеткани унутиб қолдиришган. Воеқадан ўн ой ўтгач, аёл ичакларнинг ўткир беркилиб қўйилиши ташҳиси билан яна касалхонага тушган.
Бошқирдистон Республикаси билан минтақалараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форум давомида «Ўзбекфильм» киноконцерни директори Баҳодир Одилов ва А.
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган.
Қўрғонтепа тумани ҳокими ёрдамчиси Махамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. У олдинроқ Миллий банкнинг Андижон вилояти филиали раҳбари ҳам бўлган.
Алишер Райимов Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.Алишер Райимов Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Сербиянинг Белград шаҳрида баскетбол бўйича Евролига 2021/22 йилги мавсумининг ҳал қилувчи ўйинлари 21 май, шанба куни бўлиб ўтди.Финалда Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоаси Туркиянинг «Анaдолу Эфес»га қарши баҳс олиб борди.
Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги навбатдаги ғалабаларига эришишди. Дўсматов Мексикадаги бокс оқшомида рақиби мексикалик Мойзес Гутерресни учинчи раундда техник нокаутга учратди.
Яхши биласиз, 9-20 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қизларимиз илк бор катталар ўртасидаги ЖЧда медаль қўлга киритишди.
Президент Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини илгари сурди. 2019 йилдан буён ушбу лавозимни Дэниел Розенблюм эгаллаб келмоқда.
23-29 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс фахрийси Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий хотира турнири бўлиб ўтади. Мусобақада ўзбекистонлик боксчилар, Бухоро терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Мезбонлар мусобақада 5та олтин ва 2та бронза билан умумжамоа ҳисобида мутлақ етакчи бўлишди.
“Каптива” ҳайдовчиси Тошкентда аварияга сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Айрим одамлар учун муқаддас нарса йўқлигига аллақачан амин бўлганмиз.
Тошкентда автобус ичида мастурбация қилган эркак видеога олинган. Мухбиримиз хабар беришича, ИИВ қоидабузарнинг шахсини аниқламоқда.
Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 21 майдан 22 майга ўтар кечаси соат 01:05 да юртимизга қайтиб келади. Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги ЖЧда боксчиларимиз ўзбек бокси тарихида илк бор медаль қўлга киритишди.
2018-йил охиридан бошлаб фаолият юритаётган ДХШ дастури, Президентимиз раҳнамолигида 2017-йилда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. ДХШ орқали, Ўзбекистон такомиллаштирилган давлат хизматларини кўрсатиш учун жуда зарур бўлган молиялаштиришни жалб қилиш ва хусусий сектор експертизасини ўтказиш учун муқобил механизмни мақсад қилиб қўйган.
Бугун 20 май куни бўлиб ўтадиган “ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос” форуми доирасида “TURKTAV ” жамғармаси томонидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нушалари «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос институтининг кутубхонасига топширилади. Мазкур ташаббус Туризм ва Маданий мерос вазирлиги томонидан амалга оширилди.
Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь Хитой кредитлари мамлакатларни «қарз тузоғига» тушишига сабаб бўлаётгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Ғарб банклари ёки халқаро молия муассасалари қарз берса — пишлоқ, Хитой қарз ёки кредит берса — тузоқ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.