Қайд этилишича, мутахассис тайинловга қадар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган бўлган.
Бобур Исмаилов 1983 йил Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. Маълумоти олий. У 2008 йилда Солиқ академиясини, 2012 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга Исмаилов Бобур Саломович бугун, 27 февраль куни шахсий таркибга таништирилди, дейилади қўмита ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Бекзод Тошпўлатов 2025 йил 17 январь куни Зарбдор тумани ҳокими вазифасига тайинланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.