Маълум қилинишича, Кушаков ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Мутахассис мазкур тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган, дейилади ҳокимлик ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Бундан ташқари, ҳокимнинг 26 февраль кунги қарори билан Аброр Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.