«Ҳукуматга келганингизнинг биринчи куниданоқ сиз Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирдингиз. Сиз жамиятни жонлантирдингиз», — деди Покистон бош вазири.
«Адашмасам, 2016 йилда (Шавкат Мирзиёев президентликка келганида — таҳр.) Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 42% ни ташкил этган, савдо кўрсаткичи ҳам паст эди. Бугунги кунда камбағаллик даражаси 8% гача тушиб, инвестициялар ҳажми 30 миллиард [АҚШ доллари]га етди. Бу ўз-ўзидан буюк мўжиза эмасми?!» — сўради Шаҳбоз Шариф.
«Бу ҳақиқатан ҳам мўжиза. Чунки баландпарвоз гаплар ёки қандайдир кенгаш яратиш билан бундай натижаларга эришиб бўлмайди. Мўжизалар аниқ қарашлар, юқори тезлик, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали содир бўлади. Мен сизда ана шу юксак фазилатларни кўрдим», — деди Покистон бош вазири президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилар экан.
«Газета.uz» ёзганидек, музокаралар чоғида икки томонлама Стратегик шериклик бўйича олий кенгаш тузиш бўйича келишувга эришилди, унинг биринчи йиғилиши келаси йили икки давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтиши керак.
Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш мақсади эълон қилинди. 2024 йилда бу кўрсаткич 400 миллион доллардан ошган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.