Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, экспорт ҳамда қатор соҳалар бўйича қолоқликка йўл қўйилаётганлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Гулистонни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида туман биринчи раҳбарининг ҳаракатлари етарли эмас. Депутатлар ҳам ҳудудда ишга солинмаган имкониятлар ҳақида гапирган.
Шу сабабли 2023 йилнинг июль ойидан буён туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Улмасжон Мамадаминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Маълумот ўрнида, Олимжон Джураев 1982 йилда Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. 2004 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
У тайинловга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.