Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин

Шавкат Мирзиёев 13 март куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, мулоқотда икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакат парламенти қуйи палатаси раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган «демократик ўзгаришларни, вакиллик органларининг роли, хотин-қизлар, болалар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳамда экологик хавфсизлик кафолатлари кучайганини» юқори баҳолади.

Ўзбекистон-Франция парламентлараро форумини ташкил этиш ва «йўл харитаси» асосида дўстлик гуруҳлари ишини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Миллий мажлис раисини апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатга таклиф этди. Учрашув якунида Ўзбекистон раҳбари Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин
Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин
Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин
Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин
Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин
Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин
Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин
Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.