Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси бўлди

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Баҳрайнга тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Ар Риёд шаҳрида) Нодиржон Турғунов мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлик тасдиқланди.

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси бўлди
Нодиржон Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони элчиси сифатида Ар Риёд шаҳрига борганди.

У, шунингдек, 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.