У мазкур лавозимда 2023 йилнинг майидан ишлаб келаётган Акрамжон Абдухамидов ўрнини эгаллади. Бахриддинов бир вақтнинг ўзида вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ҳам ҳисобланади.
Зухриддин Бахриддинов 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2020 йилда Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2007 йили Халқ таълими вазирлиги Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008−2020 йилларда Наманган вилояти Молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган.
2020−2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.