Ўзбекистон ва Словения 7 та йўналишда ҳужжатлар имзолади

Ўзбекистон ва Словения 7 та йўналишда ҳужжатлар имзолади

22 май куни Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзолади.

Меҳмон давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган. Булар:

  • дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;
  • таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • «ақлли» шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.

Ўзбекистон ва Словения 7 та йўналишда ҳужжатлар имзолади
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Словения бош вазири Роберт Голоб учрашувида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн еврога етказиш, миграция соҳасида экспертлар гуруҳини тузиш, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, қўшма таълим дастурларини ривожлантириш режалари келишиб олингани хабар қилинганди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Словения Миллий ассамблеяси раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан учрашув ўтказди. Улар икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, шу жумладан, парламентлар даражасида янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди.

Қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш учун соҳавий қўмиталар даражасида парламентлараро ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди. Бундан ташқари, гуманитар ҳамкорликни қўллаб-қувватлашда, жумладан, маданият ва кино кунлари, кўргазмалар ўтказиш, олий таълим муассасалари ўртасида академик алмашинувларни ривожлантиришда парламентларнинг кўмаги зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Словения 7 та йўналишда ҳужжатлар имзолади
Шунингдек, халқаро парламент ташкилотлари доирасида ташаббусларни мувофиқлаштириш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайтирилади.

Биринчи Ўзбекистон-Словения парламентлараро форумини депутатлар ва экспертлар ҳамжамияти иштирокида Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклиф қилинди. Парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистон президенти ташриф доирасида Словения президенти Наташа Пирц Мусар билан биргаликда қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этди ва компанияларни мамлакатда Европа компаниялари учун ташкил этилаётган махсус саноат паркининг биринчи резидентлари бўлишга таклиф қилди.

Ўзбекистон ва Словения 7 та йўналишда ҳужжатлар имзолади
Якунда президентлар ҳузурида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимларни алмашиш маросими бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон раҳбарининг Словенияга ташрифи якунланди ва Тошкентга жўнаб кетди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.