Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Абдулла Абдимўминович Маматқулов Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

У мазкур лавозимда 2024 йилнинг сентябридан буён ишлаб келган Алишер Қурбоновнинг ўрнини эгаллади.

Абдулла Маматқулов 1985 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини механик-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ директорининг ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, «Сурхондарёсувқурилишинвест» ДУК директори каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар «Сурхондарё сув таъминоти» АЖ директори вазифасида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.