Шарофиддин Лолаев Термиз шаҳри ҳокими бўлди

Шарофиддин Лолаев Термиз шаҳри ҳокими бўлди

Шарофиддин Усанович Лолаев Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шарофиддин Лолаев 1987 йилда Қумқўрғон туманида туғилган. 2015 йилда Термиз давлат университетини бакалавр, 2021 йилда магистр даражасини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бўлим бошлиғи, бош инспектори, биринчи ўринбосари, шунингдек, Денов тумани ва Термиз шаҳри ҳокимининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.

Лолаев тайинловга қадар вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Шарофиддин Лолаев янги лавозимда 2022 йилнинг сентябридан буён ишлаб келаётган ва бошқа ишга ўтган Ўктам Тўраев ўрнини эгаллади.

Аввалроқ вилоятнинг Музработ туманига ҳам янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.