Ғуломжон Муродхўжаев Поп туманига ҳоким этиб тайинланди

Ғуломжон Муродхўжаев Поп туманига ҳоким этиб тайинланди

Наманган вилояти Поп туманига Ғуломжон Муродхўжаев Собитхўжаевич янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

27 май куни халқ депутатлари Поп тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Унда ҳозирга қадар Поп тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Аъзамжон Султанов саломатлигига кўра вазифасидан озод этилгани маълум қилинди.

Шунидан сўнг, депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевични Поп тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқлади.

Ғуломжон Муродхўжаев 1999 йили Наманган Давлат университетини, 2010 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У 2011−2013 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2013−2016 йилларда Наманган вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, 2016−2020 йилларда Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлган.

2020 йилдан 2021 йил январгача Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

У 2021 йилдан бери Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.