Ўзбекистоннинг ЕИдаги миссияси раҳбари Еврокомиссия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг ЕИдаги миссияси раҳбари Еврокомиссия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари Ғайрат Фозилов Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйенга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйе апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтган биринчи «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити якунларини юксак баҳолади.

Еврокомиссия раҳбари ЕИнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов 2023 йилда Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси, 2024 йилда эса Нидерландиядаги элчиси этиб тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.