Давлат раҳбари Ҳаж зиёратига кетган ватандошларга яратилган шароитлар, нуронийларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради, дейилади хабарда. Муфтий Ҳаж амалларини адо этиш учун барча ташкилий чоралар кўрилганини таъкидлади.
«Мен зиёратчиларимизнинг қандай кутиб олинганини телевизорларда кўрдим, бу ўзбек халқига бўлган жуда катта эҳтиромдир… Ҳожиларимиз Ўзбекистонга қайтгач, улар тинчлик ва маънавиятимизнинг тарғиботчилари бўлади деган умиддаман. Оилаларингиз бағрига эсон-омон қайтиб келишингизга тилакдошман», — деди у.
Бу йил, Ўзбекистон томонининг талабига мувофиқ, Арафот ҳудудидаги чодирлар ёпиқ тарзда барпо этилган. Уларнинг атрофи иссиқ ўтказмайдиган панеллар билан ўралган, совитиш тизими ўрнатилган, гилам ва тўшаклар солинган.
Президент барча зиёратчиларга салом йўллаб, юртга соғ-омон келишларини тилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.