Шохрух Аминов 1981 йилда туғилган, 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳри прокуратурасида бошлаб, Самарқанд вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган.
У, шунингдек, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари, МИБ директори ўринбосари, Сирдарё вилояти прокурори, Навоий вилояти прокурори лавозимларида фаолият олиб борган.
Аминов 2022 йилнинг апрель ойи охиридан тайинловга қадар бош прокурорнинг ўринбосари эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.