Жаҳонгир Ҳатамов Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи бўлди

Жаҳонгир Ҳатамов Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи бўлди

Президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳатамов бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

У бу лавозимда 2024 йил январда тайинланган Шамсиддин Сохибназаров ўрнини эгаллайди. Ҳатамов тайинловга қадар 2023 йил августидан буён бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаётганди. Унгача эса аввал Наманган, сўнрга Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Жаҳонгир Ҳатамов 2016—2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017−2018 йилларда Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. У 2018 йил февралидан 2020 йилнинг октябрига қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни бош прокурорнинг тегишли буйруқлари билан адлия катта маслаҳатчиси Иноят Шукуров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.

Бундан ташқари, адлия катта маслаҳатчиси Мухаммаджон Рузматов ҳам ўз хоҳиши билан департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи лавозимидан олинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.