«Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади», — дейилади президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Хитой шимолида навбатдаги кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлди, деб ёзди The Guardian. 23−29 июль кунлари Пекин ва унинг атрофидаги ҳудудларда ўртача 166 мм қайд этилган, бу ойлик меъёрга тенг. Қурбонлар орасида Миюн қариялар уйида 31 киши, Шангси провинциясида микроавтобусда 10 киши ва Ченгде шаҳрида кўчки оқибатида 8 киши бор.
Пекиннинг айрим ҳудудларида 543,4 мм гача ёғингарчилик кузатилди — бу деярли йиллик меъёр, деб хабар берди BBC. Биргина Хитой пойтахтида 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
https://twitter.com/France24_en/status/1950210231515918364
Пойтахт минтақасида Пекин чеккасидаги Миюн шаҳри энг кўп зарар кўрди, у ерда шу номдаги сув омбори жойлашган. Сув омборидаги сув сатҳи 1959 йилда қурилганидан бери энг юқори даражага етди.
Маҳаллий ҳокимият шаҳарнинг экстремал об-ҳавога тайёргарлигида «бўшлиқлар» бўлганини тан олди, бундай иқрор камдан-кам учрайдиган ҳолатдир, дея қайд этди The Guardian.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.