Эстония йил бошидан буён 23 ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди

Эстония йил бошидан буён 23 ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди

2025 йил бошидан буён 23 нафар Ўзбекистон фуқароси Эстониядан чиқариб юборилган. Бу ҳақда Эстония полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти маълумотлари гувоҳлик бермоқда. Департамент маълумотларини ERR нашри келтириб ўтди.

Хабарга кўра, жорий йил бошидан буён Эстонияни тарк этиш тўғрисидаги кўрсатма асосида 366 киши мамлакатдан чиқиб кетган. Кетганларнинг асосий қисми буни ихтиёрий равишда амалга оширган, бир қисми эса мажбурий равишда чиқариб юборилган.

Эстониядан чиқариб юборилганлар орасид6ца энг кўп Россия фуқаролари (108 нафар), шунингдек, Молдова (37), Украина (24) ва Ўзбекистон (23) фуқаролари қайд этилган.

Бундан ташқари, Эстонияда қолиш тақиқланган шахслар орасида Грузия, Ҳиндистон, Туркия, Қирғизистон, Бразилия ва Беларусь фуқаролари ҳам бор.

Мамлакатдан чиқариб юбориш сабаблари турлича — миграция қонунчилигини бузишдан тортиб, қонунда белгиланган бошқа асосларгача.

30 июлдан бошлаб Ўзбекистон «Ватанга қайтариш» хайрия акциясини ўтказмоқда. 30 августгача давом этадиган акция давомида АҚШ, Жанубий Корея, Россия каби жами 8 та давлатдаги депортация марказларида сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ва болалар қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг май ойидаги қарори билан энди хорижда қонунбузарлик қилиш оқибатида депортация қилинган фуқаролар Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилса, харажатлар ўзларидан ундирилади. Уларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспорти берилмайди, бир йилгача ривожланган давлатларга ишга жўнатиш хизмати кўрсатилмайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.