Финляндия президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Финляндия президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон ва Финляндия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Стубб 9 сентябрь куни билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ПМХнинг хабар беришича, Финляндия раҳбари Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Суҳбатда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ушбу ташрифга тайёргарлик нуқтаи назаридан атрофлича кўриб чиқилди.

Конструктив сиёсий мулоқотлар ва парламентлараро алмашинувлар давом этаётгани қайд этилди. 2024 йилда товар айирбошлаш 24 фоизга ошди. 2022 йилдан Ўзбекистонда Финляндиянинг «Нордик» университети фаолият юритмоқда, мактаб таълимини ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Томонлар қишлоқ хўжалиги, кимё, энергетика, кончилик, телекоммуникация ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, жумладан, таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Аниқ лойиҳаларни тайёрлаш учун Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди.

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Низоларни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.