Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга берган зарбаларини қоралади

Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга берган зарбаларини қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги турар жой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралади.

ТИВ баёнотида ёзилишича, бу «Қатар давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз» ҳисобланади.

«Бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ низомини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини жиддий равишда менсимаслик ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Вазирлик Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган қадамларга изчил равишда қарши эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Исроил Доҳада ҲАМАСнинг юқори мартабали раҳбарлари жойлашган бинога зарба берди, ОАВ қурбонлар борлигини ёзмоқда. ҲАМАС расмийси зарба музокаралар гуруҳи йиғилишига қаратилганини айтди. Қатар ТИВ буни қўрқоқлик деб атаб, ҳолат Қатар аҳолисининг хавфсизлигига таҳдид эканини билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.