Сардор Ражабов 1988 йил 9 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йил у Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети бакалавр босқичининг «Бизнес бошқаруви» йўналишини, 2018 йил ушбу университетнинг магистратура босқичини «Халқаро савдо ҳуқуқи» мутахассислиги бўйича тамомлаган, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Ражабов бунга қадар мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари эди. Бу лавозимга Азизбек Анваржонович Турдиев қўйилди. У бунга қадар вазир маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётганди.
Азизбек Турдиев Меҳнат фаолиятини таълим соҳасида бошлаган Азизбек Турдиев 2006—2010-йилларда Тошкент шаҳридаги 4-сонли мактаб-интернатида, 2010−2014-йилларда Тошкент шаҳридаги 231-умумтаълим мактабида адабиёт фанидан ўқувчиларга сабоқ берди.
2015−2017-йилларда пойтахтимиздаги 165-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2017−2018-йилларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, 2018−2019-йилларда Олий Мажлис Сенатида етакчи маслаҳатчи, 2019−2023-йилларда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси лавозимларида меҳнат қилган.
2023-йилдан бошлаб МДҲ давлатлар ҳамкорлигидаги «Ҳамдўстлик болалар» лойиҳаси ҳамда «Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш» лойиҳаси раҳбари сифатида фаолият юритади.
Президент бир кун аввал олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари Шохрух Далиев, Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов лавозимидан озод этганди.
Шунингдек, Бахтиёр Ғайратжонович Йўлдашев Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди. У бунга қадар «Янги Ўзбекистон» университети проректори эди.
Мазкур лавозимда Бахтиёр Йўлдашев 2025 йил 7 майдан буён ишлаб келаётган ва бошқа ишга ўтган Адхам Худайкулов ўрнини эгаллади.
Агентликнинг ўзи президентнинг 5 май куни қабул қилган фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, асосий мақсади сифатида таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини ошириш кўрсатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.