Ўзбекистон Сент-Люсия орол давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон Сент-Люсия орол давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Сент-Люсия мамлакати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сент-Люсиянинг БМТдаги доимий вакили Менисса Рамбали имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди, дейилади хабарда.

Шу тариқа, Кариб денгизининг шарқий қисмида жойлашган Сент-Люсия орол давлати Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 163-давлат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон охирги марта 2025 йил 10 июль куни Африкадаги Эритрея мамлакати билан дипломатик муносабатлар ўрнатганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.