Азиз Абдуҳакимов Экология қўмитаси раиси ва президентнинг экология бўйича маслаҳатчиси бўлди
Азиз Абдукахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — янги ташкил этилган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги фармонни давлат раҳбари
имзолади.
Азиз Абдуҳакимов шу кунга қадар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Президент фармони билан Экология вазирлиги президентга ҳисобот берадиган Экология қўмитасига айлантирилди.