Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар «мегаполисларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича тажриба алмашдилар, шунингдек, Тошкент ва Нью Йорк ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқди».

«Йирик шаҳарсозлик ва инвестиция лойиҳалари — „Янги Тошкент“, „Янги авлод“ саноат зонасини барпо этиш ва янги жамоат жойларини ривожлантириш лойиҳалари тақдим этилди», — дейилади хабарда.
Пойтахтда транспорт тизими, логистика, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар алоҳида муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Marriott, Wendy’с, Pepsi (АҚШ), DP World (БАА), VEOLIA (Франция) ва бошқа халқаро компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди.

«Эрик Адамс икки шаҳар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди ва ушбу ташриф Тошкентда амалга оширилаётган лойиҳалар билан батафсил танишиш имконини беришини таъкидлади» — дея қўшимча қилди ҳокимлик матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Нью Йорк мэри лавозимига бўлиб ўтган сайловларда Демократик партиядан номзод Зохран Мамдани ғалаба қозонди. У янги йилдан бошлаб лавозимга киришади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.