Давлат раҳбари маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, солиқ инспектори тушунтириш ишларини олиб бориши, манзилли ишлаб, келаси йилда камида 250 мингта ходимни легаллаштириши муҳимлигини қайд этди.
У яқинда ижтимоий суғурта бўйича фармон имзоланганини эслатди, унга мувофиқ, хусусий сектордаги ишчиларга ҳам касаллик ва декрет пулини давлат тўлаб беради. Президент бу ҳам «соядан чиқиб», расмий ишлаш учун катта туртки бўладиган муҳим механизм эканини таъкидлади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва вилоят ҳокимларига бу тизимни самарали ишлатиб, келгуси йилда 100 минг, 2027 йилда яна 200 минг иш ўрнини «соядан чиқариш» чораларини кўриш топширилди.
2026 йилдан бошлаб ижтимоий ҳимоянинг янги тизими ишга тушиб, ҳомиладорлик ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини иш берувчилар эмас, Ижтимоий ҳимоя жамғармаси тўлайди.
Президентнинг 4 августдаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларни 30 БҲМ (12,36 млн сўм), ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда эса 100 БҲМ (41,2 млн сўм) миқдорида маъмурий жавобгарликка тортиш режалаштирилмоқда. Бандлик вазирлигига кўра, ушбу чора меҳнат муносабатларини легаллаштириш ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Шу йилнинг августи ҳолатига мамлакатда банд бўлган 14 млн 213 минг нафар аҳолининг 5,5 миллиони (38,8 фоиз) норасмий секторда фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 88,6 фоизи қуйида кўрсатилган соҳаларга тўғри келади:
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.