Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди, Фаррух Пулатов янги раис бўлди

Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди, Фаррух Пулатов янги раис бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Шерзод Давлятович Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, у Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Кудбиев бу лавозимда 2023 йил августидан буён ишлаб келаётганди. Унгача у саккиз ой иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида фаолият юритган. 2020 йил май ойидан 2022 йил охиригача Давлат солиқ қўмитасига раҳбарлик қилган. Шунингдек, президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ва бошқа лавозимларда ҳам ишлаган.

Фаррух Жахонгирович Пулатов эса Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раислигидан кетди, Фаррух Пулатов янги раис бўлди
Шу муносабат билан у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди. У 2022 йил март ойидан буён шу лавозимда эди.

Фаррух Пулатов (1979 йилда туғилган) муқаддам Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (ҳозирги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти) Фарғона бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган. 2001 йилдан Фарғона ва Наманган вилоятлари прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2018 йил июлидан 2022 йилгача «Ўздонмаҳсулот» компаниясига раҳбарлик қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.