Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазиятга доир йиғилиш ўтказди

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазиятга доир йиғилиш ўтказди

Душанба куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳокимлик раҳбарияти ва мутасадди идоралар иштирокида Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Сўнгги кунларда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси чуқур ташвиш уйғотаётгани, пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётгани, бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этаётгани қайд этилди», — дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазиятга доир йиғилиш ўтказди
Саида Мирзиёева «масъулларнинг атмосфера ҳавосининг ҳозирги ҳолати, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, жамоатчиликнинг таклиф ва ташаббуслари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади. Мавжуд вазиятга таъсир кўрсатаётган асосий омиллар, одамлар саломатлиги ва экологияга салбий таъсирни камайтириш йўллари атрофлича кўриб чиқилди».

«Йиғилишда ўрнатилган меъёрлар бузилган ҳолларда ҳавони ифлослантираётган ишлаб чиқаришларга қарши қатъий чоралар кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Одамлар саломатлиги ҳақида гап кетганда, муросага ўрин йўқлиги ва бу тамойил давлат учун ҳам, бизнес учун ҳам бирдек амал қилиши кераклиги қайд этилди», — дейилади йиғилишда.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазиятга доир йиғилиш ўтказди
«Саида Шавкатовна шу кунларда тезкор тартибда ишлаб чиқилган эксперт хулосаларига асосланиб, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, тезкор чоралардан тортиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган тизимли ечимларгача қамраб олган комплекс таклифларни илгари сурди», — дейилади хабарда.

Президент Администрацияси раҳбари «экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилишга қўйиладиган талабларни қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ва ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар» ташаббуси билан чиқди.

Хабар қилинишича, бу чора-тадбирлар яқин орада давлат раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган президент фармони лойиҳаси учун асос бўлиб хизмат қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.