Фаррух Ўктамжонов Гулистон шаҳри ҳокими бўлди

Фаррух Ўктамжонов Гулистон шаҳри ҳокими бўлди

Фаррух Ўктамжонович Ўктамжонов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фаррух Ўктамжонов 1985 йил 19 сентябрда Сирдарё туманида туғилган. 2007 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган.

У фаолияти давомида Сайхунобод туманига ҳам раҳбарлик қилган.

Ўктамжонов шу кунга қадар Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. У янги лавозимда 2024 йилнинг мартидан буён ишлаб келаётган Жамолиддин Ходжиманов ўрнини эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.