Фарҳод Умаров Ғиждувон тумани ҳокими бўлди

Фарҳод Умаров Ғиждувон тумани ҳокими бўлди

Халқ депутатлари Ғиждувон тумани кенгашининг 25 ноябрь кунги навбатдан ташқари сессиясида ҳудудга янги ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов нутқ сўзлади. Сўнг «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келаётган Фарҳод Бақоевич Умаров номзодини Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шундан кейин Фарҳод Умаров Ғиждувон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Фарҳод Умаров меҳнат фаолиятини Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежи ўқитувчилигидан бошлаб, Бухоро шаҳри молия бўлими ва вилоят молия бошқармасидаги раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2015−2017 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

2017−2021 йилларда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2021−2024 йилларда Вобкент тумани ҳокими лавозимларида фаолият кўрсатган. У соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан ўз аризасига биноан Вобкент тумани ҳокими лавозимидан озод қилинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.