Махмуд Шухратович Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. У 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Махмуд Истамов меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган ва кейинчалик вазирликда қатор лавозимларда ишлаган. У, шунингдек, 2006−2017 йилларда Президент девонида қатор лавозимларда, 2017−2019 йилларда адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Истамов 2019—2021 йилларда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, 2021−2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори, 2024−2025 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари бўлган. Тайинловга қадар у адлия вазирининг ўринбосари эди.
Миржалол Давранбекович Аллакулиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 1988 йилда Хоразм вилояти Хива туманида туғилган, 2012 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр босқичини, 2014 йилда магистратура босқичини, 2024 йилда Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.
Миржалол Аллакулиев меҳнат фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимида бошлаган, 2013−2022 йилларда вазирликдаги бошқармаларда қатор лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.