«Мамлакатларимиз ўртасидаги кўплаб истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигимизни билдирдик. Элчининг муҳим дипломатик миссиясида улкан муваффақиятлар тилаймиз ҳамда самарали ва натижага йўналтирилган ҳамкорликни биргаликда ривожлантирамиз», — деб ёзди вазир ўз Telegram каналида.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланган, шу тариқа Сомали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 157-давлатга айланган эди.
Сентябрь ойида Бахтиёр Саидовнинг АҚШга ташрифи чоғида Сент Люсия, Кения ва Палау билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланган эди.
Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Gazeta’га Африка қитъасига қизиқиш ортиб бораётгани нима билан боғлиқлиги ва ҳамкорлик режалари ҳақида маълумот берган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.