Шавкат Мирзиёев етти мамлакат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев етти мамлакат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

27 ноябрь куни Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев фавқулодда ва мухтор элчилар — Грециядан Параскеви Цевелеки, Индонезиядан Сити Руҳайни Жухаятин, Латвиядан Гиртс Яунземс, Франциядан Валид Фук, Россиядан Алексей Ерхов, Япониядан Кэндзи Хирата ва Тожикистондан Насриддин Исматуллодан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистонда ўз миссиясини бошлаётган дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини самимий табриклади.

Ҳозирги беқарор даврда, бутун дунёда мураккаб геосиёсий ва иқтисодий муаммолар кескинлашиб бораётган бир пайтда дипломатларнинг иши тобора муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

«Сизлар бир неча ойдан буён юртимизда бўлиб, бугунги кунда мамлакатимиз қандай жадал ўзгаришлар руҳи билан яшаётганига ва жаҳон дипломатия марказларидан бирига айланиб бораётганига шахсан гувоҳ бўляпсиз», — деди президентимиз.

Хусусан, 2025 йилда Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилиши, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси, «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ва Халқаро иқлим форуми, ЮНEСКО Бош конференциясининг тарихий сессияси ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити муваффақиятли ўтказилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеясининг 13 та резолюцияси қабул қилингани қайд этилди.

2025 йил Ўзбекистон Глобал барқарор ривожланиш мақсадлари индексида 19 поғонага кўтарилгани ва охирги 10 йил ичида энг юқори натижаларга эришган бешта давлат қаторига киргани таъкидланди. Кейинги саккиз йилда иқтисодиёт 2 баравардан кўпроққа ошгани, камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизгача пасайгани маълум қилинди.

Давлат раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини фаол қўллаб-қувватлагани учун элчилар вакиллик қилаётган мамлакатлар ҳукуматларига миннатдорлик билдирди.

Маросим якунида давлат раҳбари янги тайинланган элчиларга шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади, ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди, ҳудудлар ва хусусий сектор вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилишни тавсия қилди.

Хорижий дипломатлар самимий қабул ва самарали фаолияти учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни фаол ривожлантириш учун профессионал тажрибаси ва билимларини тўлиқ сафарбар этишга тайёр эканликларини таъкидлади.

Фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.