Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Даниядаги элчиси бўлди

Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Даниядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Даниядаги янги элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Раҳматулла Нуримбетов мамлакат қироли Фредерик Х га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Тантанали маросимдан сўнг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон — Дания муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, мулоқот чоғида тоғ-кон саноати, «яшил» энергетика, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, иқлим барқарорлигини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Дания 1992 йил 25 январда дипломатик муносабатлар ўрнатган.

Раҳматулла Нуримбетов 2024 йил 4 декабрда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси сифатида қирол Карл XVI Густавга, 2025 йил 15 майда эса Норвегиядаги элчиси сифатида қирол Харальд V га ишонч ёрлиқларини топширганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.