«Биринчи саммит 2024 йилнинг август ойида Қозоғистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, бироқ Японияда эҳтимолий мега зилзила бўйича тавсиянома эълон қилингани сабабли сўнгги дақиқаларда қолдирилганди», — деб ёзади NHK.
Қайд этилишича, Япония бош вазири Санаэ Такаити саммитни ресурсларга бой давлатлар билан алоқаларни чуқурлаштириш, иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва декарбонизация технологиялари ва инфратузилмани қуриш каби кенг кўламли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш имкониятига айлантиришга умид қилмоқда.
«Хитой ва Россия таъсирини камайтириш мақсадида Япония Марказий Осиё давлатлари билан қонун устуворлигига асосланган халқаро тартибни сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлигини тасдиқлашга умид қилмоқда», — деб ёзди Japan Times.
27 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти админстрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Кенжи Хирата билан учрашди.
Мирзиёеванинг маълум қилишича, учрашувда президент Шавкат Мирзиёвнинг Японияга бўлажак ташрифига тайёргарлик ҳам муҳокама қилинган.
Август ойи охирларида Ўзбекистонга келган Япония Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Китамура Тосихиро томонлар «Марказий Осиё — Япония» саммитини тезроқ ўтказиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида Gazeta мухбири билан суҳбатда айтиб ўтганди.
«Биз саммитни шу йил охиригача ўтказишни мақсад қилганмиз, аммо ҳозирча саналар аниқ эмас, чунки биз барча бешта давлатнинг ҳаракатларини келишиб олишимиз ва мувофиқлаштиришимиз керак», — деганди Тосихиро.
Эслатиб ўтамиз, Япония собиқ бош вазири Фумио Кишида 2024 йилнинг 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган сафарини мамлакатда содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзила туфайли бекор қилганди. Ташриф арафасида Тошкент кўчаларида Ўзбекистон ва Япония байроқлари осиб чиқилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.