Тақдимот президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 4 декабрдаги қарори билан очилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) томонидан ўтказилди.
«Президентимизнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарорини ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланди… Берилган ҳисоботларга кўра, бугун-эрта „ақлли“ светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

«Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман. Пойтахт учун ўта муҳим, жуда зарур бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда жамоага муваффақият тилайман», — деди ПА раҳбари.

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.