Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз, дейилади баёнотда.
Шунингдек, Ўзбекистон томони юзага келадиган барча келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий ва дипломатик мулоқотлар орқали, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва ўзаро ҳурмат принциплари асосида ҳал этилиши лозимлигини яна бир бор таъкидлади.
Покистон «Толибон»га қарши «очиқ уруш» эълон қилди ва Афғонистоннинг бир қанча шаҳарларига авиазарбалар берди. Исломободнинг таъкидлашича, толиблар Афғонистонни «Ҳиндистон мустамлакаси»га айлантириб, терроризмни «экспорт қилиш»ни бошлаган ва уларни яқинда Покистон ҳудудида худкуш жангариларнинг ҳужумларида айблаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.