Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Теҳрондаги дипломатик ваколатхонага кўра, ҳозирда Эронда жами 81 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шулардан:

  • 8 нафари — дипломатик ваколатхоналар ходимлари;
  • 9 нафари — Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар;
  • 55 нафари — Эрон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар;
  • 9 нафари — хусусий сафар билан борганлар.

Элчихона ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди ва улар билан мунтазам мулоқотни таъминламоқда, дейилади хабарда.

Зарур ҳолларда фуқаролар Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги элчихонасига қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишлари мумкин: +98 912 132 78 23 (масъул шахс: Юлдашев Элбек).

  • Шанба куни эрталаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбалар берди, портлашлар Теҳрон ва яна бир қанча шаҳарларда қайд этилди. Исроил Мудофаа армияси маълумотларига кўра, ҳарбий объектлар нишонга олинган. CNN манбаларига таяниб ёзишича, Исроил ҳарбийлари ҳаво ҳужумлари давомида Эрон олий раҳбари Али Хоманаий, президент Масуд Пезешкиён ва бошқа мулозимларни йўқ қилишга уринган.
  • Эрон АҚШ ва Исроилнинг ҳужумига жавобан Исроил ҳудудига зарбалар берганди, шунингдек, АҚШнинг Қатар, Кувайт, БАА ва Баҳрайндаги ҳарбий базаларига ҳужум қилди. Портлашлар Доҳа, Дубай, Абу Даби, шунингдек, Ар-Риёд шаҳарларида янгради.
  • Эрон Қизил ярим ой жамияти мамлакатга қилинган бугунги ҳужумлар оқибатида ҳозиргача 201 киши ҳалок бўлгани, 747 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Аввалроқ Исроил бу зарбалар ЦАХАЛ тарихидаги энг йирик ҳаво операцияси бўлгани ва 200 га яқин қирувчи самолёт иштирок этганини эълон қилганди.
  • Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқда вазиятнинг кескин равишда таранглашуви ва минтақада янги зиддиятли ҳолат юзага келганидан жиддий хавотирда эканини билдирди. Мамлакат томонларни кескинлашувга сабаб бўладиган кейинги қадамлардан тийилишга чақирмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.