Вазирнинг Telegram каналида хабар қилинишича, у қуйидагилар билан суҳбатлашган:
Бахтиёр Саидов, шунингдек, Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан ҳам мулоқот ўтказди. Улар давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя этиш масалаларида позициялар муштарак эканини қайд этди, шунингдек, барча кескинликларни мулоқот ва дипломатик воситалар орқали ҳал этишга содиқ эканликларини билдирди.
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумлари ҳамда Эроннинг минтақа мамлакатларига берган жавоб зарбалари ортидан Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескин ёмонлашгани муносабати билан «жиддий хавотир» билдирганди.
«Биз томонларни нафақат ҳарбий-сиёсий, балки гуманитар жиҳатдан олдиндан кўриб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли кескинлашувга сабаб бўладиган кейинги қадамлардан тийилишга чақирамиз», — дейилади ТИВ баёнотида.
Ўзбекистон изчил равишда «минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб келади ва вазиятнинг тезроқ нормаллашишига умид қилади» деб қайд этилган баёнотда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.